Фернандиньо "Манчестер Сити"ни эркин агент мақомида тарк этади
22 май 2022 21:24
Янгиликлар
Фернандиньо "Манчестер Сити"ни эркин агент мақомида тарк этади
"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Фернандиньо шартномасини узайтирмайди ва ёзда жамоадан кетади. Бу ҳақда журналист Фабрицио Романо хабар берди.
Манбага кўра, 37 ёшли футболчи ватанига қайтади. Фернандиньо эркин агент сифатида 2002 йилдан 2005 йилгача ўзи ўйнаган "Атлетико Паранаэнсе" клубига ўтади.
Фернандиньо жорий мавсумда "Манчестер Сити" сафида 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар