

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 1-4 декабрь кунлари Тошкентда футзал бўйича Осиё чемпионати U-20 мусобақасининг Марказий минтақа саралаш баҳслари бўлиб ўтади.
Марказий минтақадан Эрон, Ўзбекистон, Туркманистон, Тожикистон, Афғонистон ҳамда Қирғизистон терма жамоалари жой олишган. Қуръа натижаларига кўра мазкур жамоалар қуйидаги икки гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларда қатнашишади:
"А" гуруҳи: Эрон, Афғонистон, Туркманистон.
"Б" гуруҳи: Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон.
Эртага 30 ноябрь куни соат 11:00да "Ўзбекистон" меҳмонхонасида барча терма жамоалар бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилади. Матбуот анжуманига барча турдаги оммавий ахборот воситалари ходимлари таклиф этилади.



