

As нашри тарқатган хабарларга кўра, уэлслик футболчи ўнг оёғининг сон қисмида муаммолар кузатилган. Жамоасининг кечаги машғулотлари чоғида у ўзини ноқулай ҳис қилган ва муддатидан олдин машғулотларни якунлаган.
Катта эҳтимол билан футболчи ЕЧЛ доирасида 15 сентябрь куни “Интер”га қарши бўладиган учрашувни ўтказиб юборади.
Жорий мавсумда Бэйл “Реал” ва Уэльс термаси таркибида жами 6 та учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол уришга эришди.



