Ажойиб! АҚШдаги ҳолат барчани хайрон қолдирди

Mirjalol Normatov
19 окт 2018, 19:19
Ушбу ҳафтада АҚШда асрларга татигулик иш бўлди.

"Сакраменто Репаблик" клуби ўз мухлисларидан бири Мэтью Хардинг саратоннинг оғир формаси билан касалланганини билиб қолди. Шундан кейин жамоа "Make-A-Wish" фонди билан унга сюрприз қилди.

"Сакраменто" 15 ёшли йигитча билан расман шартнома имзолади ва у клуб тарихидаги энг ёш футболчига айланди. У жамоанинг асосий таркиб футболчилари билан машғулотларга қўйилди.

Кейинчалик... Мэтью "Лас Вегас" жамоасига қарши учрашувда майдонга тушди. Унда "Сакраменто" 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ягона голни Мэтью Хардинг киритди. Шу орқали у лигада ҳафтанинг энг яхши футболчисига айланди.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal