Зидан: "Реал"ни тарк этиш мен учун оғир бўлмоқда"

Mirjalol Normatov
12 июл 2019
Дарвозабон Люка Зидан "Реал"дан "Расинг"га ўтгани борасида гапирди.

"Олдимда кўплаб жамоалардан вариантлар бор эди. Аммо "Расинг"нинг таклифи менга қизиқроқ туюлди. Бу клубда ривожланишни, янада яхшироқ бўлишни истайман. "Реал"ни тарк этиш оғир бўлмоқда, бироқ янги саргузаштларни излаш пайти келди", - деди 21 ёшли Зидан.

Унинг ижара шартномаси 2020 йилга қадар мўлжалланган.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Marca