Манише: "Роналду 1000 та гол урганидан сўнг фаолиятини якунлайди. Агар у ўғли билан ҳам бирга ўйнаса, бу ҳикоянинг идеал якуни бўлади"

Aslanov Jasurbek
28 окт 2026, 11:39
Португалия терма жамоаси собиқ футболчиси Манише Криштиану Роналдунинг келажакдаги режалари ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

"Криштиану 1000 та гол маррасига етганидан сўнг фаолиятини якунлайди ва у бунга албатта эришади, бунда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Агар у буни уддаласа ва майдонда ўғли билан бирга тўп тепса, бу унинг ҳикояси учун мукаммал хотима бўлади", — дея таъкидлади Португалия терма жамоасининг собиқ ярим ҳимоячиси.

Маълумот ўрнида, 41 ёшли Роналду "Ал-Насср" сафида ҳаракат қилмоқда, унинг ўғли эса айнан шу клубнинг U-17 жамоасида ўйнайди.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: FourFourTwo