

Хабар қилинишича, Мадрид клуби 19 ёшли футболчининг шартномасида кўрсатилган товон пулини тўлаб беради, шундан сўнг у "қаймоқранглилар" билан шартнома имзолайди.
Transfermarkt портали маълумотларига кўра, гап 3 млн евро ҳақида бормоқда.
Мартинес ўтган мавсум "Расинг"нинг асосий жамоаси сафида Сегундада 10 та ва Испания Кубогида 3 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли пас узатди, шунингдек, Испания 4-дивизионидаги ўринбосарлар таркибида 17 та учрашувда қатнашди.
Мартиес жорий мавсум эса Ла Лиганинг 2 та ўйинида қатнашиб, 1-турда "Вильярреал" дарвозасига тўп киритди (2:2).



