UZ

Сўнгги янгиликлар

18:23Интервью. Андрей Шипилов: "Уч йил ҳеч қаерда кўзга ташланмадим, "Зенит"да малака оширдим"   0 17:57АПЛнинг ноябрдаги энг яхши мураббийи аниқ  2 17:35АПЛнинг ноябрдаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  0 17:14"Бавария" "Боруссия Д" ҳимоячиси билан музокаралар олиб бормоқда  0 16:34"Ливерпуль" ПСЖ вингерини Салоҳга ўринбосар сифатида кўрмоқда  0 15:59Бундеслиганинг ноябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  1 15:32"Фенербахче" сардори ҳибсга олинди. У нимада айбланмоқда?  1 15:05"Қўқон-1912" грузиялик ярим ҳимоячи билан ҳамкорликни давом эттиради  1 14:44"Ювентус" ва "Интер" Украина терма жамоаси етакчисига қизиқиш билдирмоқда  0 14:10"Манчестер Юнайтед" молиявий ҳисоботни тақдим этди. Рэтклиффнинг кескин қарорлари қандай самара берди?  0 13:37Муҳаммад Салоҳ Саудияда ўйнаган собиқ жамоадоши билан учрашди  6 13:06"Динамо" яна бир дарвозабон билан келишувни узайтирди  0 12:58Суперлига-2025. Уйда Сергеев, меҳмонда Норчаев гол уришни яхши кўради  1 12:36TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал жанглари ва бошқалар  1 12:03"Қўқон-1912" ўз легионери билан шартномани 2 йилга узайтирди   0

Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади Янгиликлар

Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади

Жорий йилда “Насаф” ўринбосарлари жамоасидаа бош мураббий бўлиб, фаолият олиб борган Зафар Холмуродов кутилмаганда ўз хоҳиши билан клубни тарк этган эди.

Қисқа вақт футболда кўриниш бермай қўйган афсонавий футболчи ниҳоят “Насаф” Футбол мактабида пайдо бўлди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Холмуродов сентябр ойи бошидан буён  2002 йилда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳи машғулотларини олиб бораётган экан.

Ушбу тайёрлов гуруҳидаги ўқув машғулотларини олиб боришда Зафар Холмуродовга ёш мураббийлар Сирожиддин Эшқобилов ҳамда Денис Қаюмовлар кўмаклашмоқда.

Раҳбарият Холмуродовга 2002 йилда туғилган ўсмирлар тайёрлов гуруҳини бош мураббийлигини расман ҳозирча топширгани йўқ.

Тажрибали собиқ футболчи қисқа фурсат ичида қайсидир тайёрлов гуруҳи бош мураббийи этиб тайинланиши энди аниқ.

“Насаф” ПФК раҳбарияти Зафар Холмуродовнинг юксак маҳорати ва йиллар давомида тўплаган тажрибаси ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб вояга етказишда асқотишига ишонади.

Иқтидорлар фабрикаси ҳисобланмиш “Насаф” Футбол мактабининг янада нуфузини оширишда Зафар Холмуродов албатта ўз ҳиссасини қўшади.

  Фахриддин ЧОРИЕВ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика