UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 19:21АПЛ. "Ливерпуль" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 19:16Мутахассис фикри: Катанец ёрдамчилари билан боғлиқ вазият ҳақида тўлиқ изоҳ  1 18:50Янгича офсайд қоидаси Жаҳон чемпионатигача тасдиқланиши ва амалиётга татбиқ қилиниши мумкин  5 18:20Де Дзерби: "Гринвуд дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланиши мумкин"  6 18:15​Суперлига. "Нефтчи" - ОКМК 1:0 (матнли трансляция)  25 17:57Суперлига. "Пахтакор" иккита пенальти тепилган ўйинда бир киши кам "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди  58 17:35А Серия. "Ювентус" мавсумдаги илк мағлубиятини "Комо"дан қабул қилиб олди  8 16:50Симеоне ВАР ҳақида: "Уч киши ҳаммамиз кўриб турган нарсага қарама-қарши қарор қабул қилмоқда"  5 15:46Ўринбоев қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди  4 14:40"Челси" аргентиналик ҳужумчини сотиб олмоқчи  2 13:51Поттер Швеция терма жамоаси билан оғзаки келишувга эришди  1 12:40Вадим Абрамов: "Байрамга мухлисларга совға улашмасак бўлмасди"  3 12:25Александр Хомяков: "Ўзимиз хоҳлагандек ҳужумда ўйнай олмадик"  5 11:55Гонконг чемпионати. "Ли Ман" ва Турсуновда ғалаба  4

Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади Янгиликлар

Зафар Холмуродов “Насаф” футбол мактабида иш бошлади

Жорий йилда “Насаф” ўринбосарлари жамоасидаа бош мураббий бўлиб, фаолият олиб борган Зафар Холмуродов кутилмаганда ўз хоҳиши билан клубни тарк этган эди.

Қисқа вақт футболда кўриниш бермай қўйган афсонавий футболчи ниҳоят “Насаф” Футбол мактабида пайдо бўлди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Холмуродов сентябр ойи бошидан буён  2002 йилда туғилган ўсмирлардан иборат тайёрлов гуруҳи машғулотларини олиб бораётган экан.

Ушбу тайёрлов гуруҳидаги ўқув машғулотларини олиб боришда Зафар Холмуродовга ёш мураббийлар Сирожиддин Эшқобилов ҳамда Денис Қаюмовлар кўмаклашмоқда.

Раҳбарият Холмуродовга 2002 йилда туғилган ўсмирлар тайёрлов гуруҳини бош мураббийлигини расман ҳозирча топширгани йўқ.

Тажрибали собиқ футболчи қисқа фурсат ичида қайсидир тайёрлов гуруҳи бош мураббийи этиб тайинланиши энди аниқ.

“Насаф” ПФК раҳбарияти Зафар Холмуродовнинг юксак маҳорати ва йиллар давомида тўплаган тажрибаси ёш иқтидор эгаларини тарбиялаб вояга етказишда асқотишига ишонади.

Иқтидорлар фабрикаси ҳисобланмиш “Насаф” Футбол мактабининг янада нуфузини оширишда Зафар Холмуродов албатта ўз ҳиссасини қўшади.

  Фахриддин ЧОРИЕВ.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика