UZ

Сўнгги янгиликлар

07:05 АПЛ. "Лидс" - "Вулверхэмптон" 0:1  0 07:00А Серия. "Верона" - "Дженоа" 0:0  0 06:20“Женоа” бош мураббийи Элдор Шомуродовнинг дебюти ҳақида нималар деди?  15 02:30Olamsport: Руслан Чагаевнинг таваллуд куни, Хабибнинг миллионлаб мухлислари кўз ёш тўкади ва бошқа хабарлар  0 01:56АПЛ. "Лидс" ўз майдонида "Вулверхэмптон"га минимал ҳисобда имкониятни бой берди  2 01:36А Серия. Шомуродов дебют ўйинини ўтказган баҳсда "Женоа" "Верона" билан дуранг ўйнади  237 00:55Бруну: "Буни кутмагандим"  0 00:34"France Football" футбол тарихидаги энг яхши марказий ҳужумчини аниқламоқда  7 00:11АПЛ. 0:0 қайд этилган учрашувда рекорд қайд этилди  7 23:57Мбаппе: "Рэшфорд - АПЛдаги энг хавфли ҳужумчилардан бири"  2 23:25Шомуродов - А Серияда асосий таркибда майдонга тушаётган илк ўзбекистонлик!  21 23:13Бруну ПСЖга қарши ўйинда МЮнинг сардори бўлади  5 22:34Жанжалларга бой бўлган Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  12 22:32Карикатура: "Ливерпуль" ван Дейксиз соврин юта оладими?  3 22:12Куман "Барселона"нинг Чемпионлар Лигасидаги имкониятларини баҳолади  4

Ян Облак: "Олтин тўп" ҳақида ўйламайман. Умид қиламанки, "Атлетико" ЧЛни қўлга киритади" Янгиликлар

Ян Облак: "Олтин тўп" ҳақида ўйламайман. Умид қиламанки, "Атлетико" ЧЛни қўлга киритади"

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак "Олтин тўп" ва Чемпионлар Лигаси ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Мен ҳеч қачон "Олтин тўп" ҳақида ўйламайман. Шуғулланаман, ўйнайман ва ўсишга ҳаракат қиламан. Бу иш эса журналистларники.

Мен шунингдек Ла Лиганинг энг яхши дарвозабонига бериладиган унвонни ҳам ўйлаб ўтирмайман. Мени безовта қиладиган ягона нарса - келаси йил Чемпионлар Лигасига чиқиш ва мавсумни ўзимиз хоҳлаган ўринда тугатиш. Мен ушбу совринни қўлга кирита оламан, аммо бу ҳақда ўйламаганман ва ўйламайман ҳам.

Мавсум одатдагидек ўтмаяпти. Буни ҳеч ким кутмаганди. Бизга яна шуғулланиш имконияти берилганидан хурсандмиз. Бир ой олдин шубҳалар бор эди, ҳозир эса жамоадаги ҳамма билан машғулотлар олиб боряпмиз. Футбол олдингидек стадионлардаги мухлислар билан ўтмайди, аммо чемпионатда керакли позицияни эгаллаш ва ЧЛга йўлланма олиш керак. Умид қиламизки, биз Чемпионлар Лигасини юта оламиз", - дейди Облак.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика