

"Криштиану Роналду доим голларни уришни хоҳлайдиган ва голларга чанқоқ ўйинчи. Бизда ажойиб муносабатлар бор. Қачонки тўп менда бўлса, Криштиану ҳам доим ёнимда бўларди, шундай экан бизда ҳаммаси ажойиб бўлган.
Ким энг зўрлигини таққослаш ва гапириш қийин масала, чунки яхши ўйинчилар кўп, аммо мен Криштиануни дунёдаги энг шафқатсиз футболчи деб ҳисоблайман", - дейди Хамес.
Колумбиялик Роналду билан "Реал"да 2014-2018 йиллар давомида ўйнаган.



