

"Мен барча "Реал" мухлисларига уларнинг эҳтиросли қўллаб-қувватлашлари учун миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу "Эл Класико" ва бу ўйинлар ҳар доим ҳис-туйғулар ва ҳаракатларга тўла. Биз хотиржам бўлишга ҳаракат қиламиз, гарчи бу ҳар доим ҳам осон бўлмаса ҳам. Ҳеч кимни хафа қилмоқчи эмасдик — на ёш футболчиларни, на мухлисларни. Биз шунчаки клубимиз рангларини ҳимоя қилиш учун майдонга чиқамиз ва ўз вазифамизни бажаришимиз керак, бугун айнан шундай бўлди. Hala Madrid", – деди Винисиус.
"Реал" – "Барселона" ўйини охирида жамоалар ўртасида жанжал келиб чиқди.
Аввалроқ жамоа устози Хаби Алонсо Винисиус Жуниорнинг ножоиз хатти-ҳаракатларига муносабат билдирган эди.



