“Валенсия” бош мураббийи жамоасининг жорий мавсумдаги энг муҳим ўйини қайси эканлигини айтди

5 ноя 2019, 07:22
“Кўршапалаклар” устози ЕЧЛ 4-туридан аввал фикрлари билан бўлишди.

“Лилль”га қарши ўйин — жорий мавсумдаги энг муҳими. Барқарор бўлиб боришга умид қиламиз, ахир “Эспаньол”га қарши ўйинимиз яхши чиқди. “Лилль”да ўз майдонидаги ўйинда ҳамма нарса яхши ўхшади, фақат натижадан бошқаси. У ерда ўз ўйинимизни кўрсатиш осон бўлмади. Бу баҳс ҳам қийин кечади. Боиси “Лилль” жуда яхши жамоа”, — дейди “Валенсия” бош мураббийи Альберт Селадес.

“Валенсия”—“Лилль” учрашуви бугун Тошкент вақти билан 01:00 да бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: UEFA.com