

Форвард ушбу учрашувда дубл қайд этди ва 90-дақиқада ғалаба голини киритди.
"Ҳар сафар мен янги чўққини забт этяпман. Мен доим бор эътиборимни сақлаб қолишга ва қўлимдан келган энг яхши ҳаракатни қилишга интиламан. Менинг ҳаётим — гол уришдан иборат. Нима қилаётганимни ўзим ҳам тўлиқ тушунмаяпман, шунчаки мен шундай инсонман. Энг муҳими — диққатни йўқотмаслик, вазият пайдо бўлганда эса нима қилиш кераклигини аниқ биламан", — дея Холанднинг сўзларини журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида қолдирди.
Қайд этиш лозим, Норвегия терма жамоаси нуфузли мусобақанинг 1/4 финалига йўл олди ва у ерда Англия ёки Мексика билан куч синашади.



