

Учрашув 2:3 ҳисобида инглизларнинг ғалабаси билан якунланди.
"Жамоамга ҳеч қандай эътирозим йўқ. Қўлимиздан келган барча ишни қилдик, бу жуда ажойиб жамоа. Бу энг юқори даража, бу ерда хатога йўл қўйиб бўлмайди, чунки улар сизга жуда қимматга тушади. Биз сон жиҳатдан устунликдан фойдаланиш учун таваккал қилиб, захирадан ўйинчиларни туширдик, аммо бу фойда бермади. Кўрсатилган умумий қўллаб-қувватлаш учун ҳаммага миннатдорчилик билдиришдан бошқа гапим йўқ", — дея Агирренинг сўзларини келтирмоқда ФИФА расмий сайти.



