

"Биз ишлашда давом этишимиз, янада кучайишимиз ва янги ғоялар излашимиз керак. Мен бу мағлубиятни якун эмас, балки янги даврнинг бошланиши деб ҳисоблайман", — дея Анчелоттининг сўзларини журналист Фабрицио Романо ўзининг X ижтимоий тармоқдаги саҳифасида келтирди. Журналистнинг қайд этишича, Анчелотти бош мураббийлик лавозимидан кетишни режалаштирмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, 1/8 финалда Бразилия терма жамоаси Норвегияга 1:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.



