UZ

Сўнгги янгиликлар

00:07Игорь Сергеев: "Бундай жамоалар ҳеч қачон 90 дақиқа тўлиқ борини бериб ўйнамайди"  2 23:36Отабек Шукуров: "Шундай ўйинлар орқали Жаҳон чемпионатини ҳис қилиб оламиз"  8 23:21Кабо-Верде терма жамоаси тарихда илк бор Жаҳон чемпионатига йўл олди  8 22:35Абдувоҳид Неъматов: "Янги мураббийнинг талабларини бажаришга ҳаракат қиляпмиз"  13 22:10Элдор Шомуродов: "Умуман олганда ёмон ўйнамадик"  3 22:10Ушбу ФИФА кунлари охиргиси...   5 22:05"Динамо" назорат учрашувида "Машъал"ни таслим қилди  0 21:21Фабио Каннаваро: "Бизда буни ўнглаш учун яна 8 ой вақт бор"  52 21:21Рустам Ашурматов: "Ўйин томонлама кучайтирадиган жиҳатларимиз бор экан"  4 20:24Ўзбекистон терма жамоасининг 11 ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунига етди  25 20:08Русланбек Жиянов: "Уругвай каби кучли жамоаларга қарши учрашувларда катта тажриба оламиз"  21 20:00Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон – Уругвай 1:2  10 19:52"Манчестер Юнайтед" собиқ бош мураббийи "Рейнжерс" билан музокаралар ўтказмоқда  0 19:38Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон Уругвайга кичик ҳисобда мағлуб бўлди  429 19:13МЮни сотиб олишга даъвогар тадбиркор клубга "Олтин тўп" соҳибини олиб келмоқчи  3

Вадим Абрамов: "Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин"

"Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейин (1:2) мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз мамлакат чемпионига айланган клуб билан яхши ўйнадик. Уларни ғалаба билан табриклайман. Голгача яхши ўйнадик, ваҳоланки иккинчи голни ҳам киритган эдик, бироқ уни инобатга олишмади", - деди Вадим Абрамов. 

- Бугун "Динамо"га нима етишмади деб ўйлайсиз? Ратиньо ва Иминовнинг йўқлиги сезилдими?
- Уларда жароҳат бор. Менимча гол киритгунча яхши ўйнадик. Нега, ҳимояга ётиб олиб тўпни тепиб юборишни бошлаганимизни билмайман. Аслида ўзимиз айбдормиз. Голдан кейин футбол ўйнашни тугатдик. Тажрибали фурболчилар тўпни сақлаб қолиши ва жамоани олдинга бошлаши керак эди.

- Жамоанинг режалари қандай?
- Узуқ-юлуқ мавсум бўлди. Ҳудди мавсум тугагандек. Асосий вазифамиз йигитларнинг миясини тўғирлашимиз керак. Аввало, бу мавсумни яхшилаб тугатиб олишимиз керак. Кейинги йил учун йил охирида режа тузамиз. Афсуски, бугун тушиб қолган ҳолатимизга ўзимиз сабабчимиз. Насафни табриклаймиз. Уларда анчадан бери бирга ўйнаётган таркиб бор. Худди улар сингари олдимизга чемпионликни мақсад қилиб қўйишимиз керак.

- Келаси мавсумда раҳбариятни талабларида ўзгариш бўладими?
- Албатта, биз ҳам бундан умидвормиз. Бу шаҳарда футболни яхши кўришади. Футболга келишади. Улар бунга ҳақли. Шу ўринда мухлисларимиздан яна бир бор мағлубият учун узр сўрайман. Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин.

- Хислат Ҳалилов гол киритганидан сўнг сизни олдингизга келди. Бу ёқимли ҳолатми?
- Албатта, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Хислат буни уддалаётганидан хурсандман. Тўғриси, кўпроқ ёшлар жамоада бўлишини истайман. Агар Самарқандда ёш футболчилар учун машғулот ва ўйин ўтказиш учун шароитлар яратилса, иқтидорли футболчилар жуда кўп. Уларга имкон бериш керак.

- Кожога бугун бир неча бор танбеҳ бердингиз. Вазиятни тушунтириб бера оласизми?
- Тўғриси, унинг терма жамоага ҳаммадан олдин кетиб, ҳаммадан кейин келиши жаҳлимни чиқаради. Бу борада у билан суҳбатлашиб олдик. Тушунаман, бу терма жамоа, аммо клубга ҳам вақтида келиш керак. Бу ўз-ўзидан машғулот жараёнига салбий таъсир кўрсатади. У бугун ўзига ўхшамади. Футболни алдаб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика