UZ

Сўнгги янгиликлар

02:20Хейлунд МЮдан кетганидан қаттиқ ҳафа бўлган. Ҳужумчи ўзини Шешкодан яхшироқ деб ҳисоблаганди  0 01:50УЕФА "Барселона"га EЧЛ лига босқичи давомида "Камп Ноу"га қайтишига рухсат беради. Регламентда бу тақиқланганди  0 01:35Диёр Холматов: "Янги либосларнинг сифатига гап йўқ"  8 01:15Расман: Гюндоган "Ман Сити"дан "Галатасарой"га ўтди. Трансфер турк клубига текинга тушди  0 00:52Русланбек Жиянов: "Курашларга бой ўйинда ғалаба қозондик"  0 00:38Карлуш Кейруш: "Мен футболчиларимни охиригача ўйнашга мажбурлайман"  8 00:03Ровшан Мередов: "Анча ишончли ўйин ўтказдик"  6 23:25Расман: ОЧЛ 2 арафасида "Андижон"ни легионер футболчилардан бири тарк этди  11 23:17Тимур Кападзе: "Мухлислар нега кам? Ушбу саволга биз ҳам жавоб қидиряпмиз. Легионерлар кейинги учрашувга тайёр бўлади"  36 23:03Равшан Ҳайдаров U-23 Осиё кубоги саралаши ҳақида: "Жамоамиз турнирга белгиланган режа асосида пухта тайёргарлик кўрди"  2 22:08Игорь Сергеев миллий жамоа тарихидаги тўпурарлар орасида олтинчи ўринга кўтарилиб олди  13 21:40CAFA Nations Cup. Туркманистон – Ўзбекистон 1:2  27 21:30CAFA Nations Cup. Бир киши кам бўлиб қолган Ўзбекистон Туркманистонни кичик ҳисобда мағлуб этди  273 20:55Қирғизистон бош мураббийи: "Ғалабамизни ўғирлашди"  7 20:33Топ лигалардан клуб топа олмаган Лукман Туркияга йўл олиши мумкин  1

Вадим Абрамов: "Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин" Янгиликлар

Вадим Абрамов: "Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин"

"Динамо" - "Насаф" учрашувидан кейин (1:2) мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Биз мамлакат чемпионига айланган клуб билан яхши ўйнадик. Уларни ғалаба билан табриклайман. Голгача яхши ўйнадик, ваҳоланки иккинчи голни ҳам киритган эдик, бироқ уни инобатга олишмади", - деди Вадим Абрамов. 

- Бугун "Динамо"га нима етишмади деб ўйлайсиз? Ратиньо ва Иминовнинг йўқлиги сезилдими?
- Уларда жароҳат бор. Менимча гол киритгунча яхши ўйнадик. Нега, ҳимояга ётиб олиб тўпни тепиб юборишни бошлаганимизни билмайман. Аслида ўзимиз айбдормиз. Голдан кейин футбол ўйнашни тугатдик. Тажрибали фурболчилар тўпни сақлаб қолиши ва жамоани олдинга бошлаши керак эди.

- Жамоанинг режалари қандай?
- Узуқ-юлуқ мавсум бўлди. Ҳудди мавсум тугагандек. Асосий вазифамиз йигитларнинг миясини тўғирлашимиз керак. Аввало, бу мавсумни яхшилаб тугатиб олишимиз керак. Кейинги йил учун йил охирида режа тузамиз. Афсуски, бугун тушиб қолган ҳолатимизга ўзимиз сабабчимиз. Насафни табриклаймиз. Уларда анчадан бери бирга ўйнаётган таркиб бор. Худди улар сингари олдимизга чемпионликни мақсад қилиб қўйишимиз керак.

- Келаси мавсумда раҳбариятни талабларида ўзгариш бўладими?
- Албатта, биз ҳам бундан умидвормиз. Бу шаҳарда футболни яхши кўришади. Футболга келишади. Улар бунга ҳақли. Шу ўринда мухлисларимиздан яна бир бор мағлубият учун узр сўрайман. Шундай жамоа тузишимиз керакки, Самарқандда қачон мағлуб бўлганимиз мухлисларни ёдидан чиқиб кетсин.

- Хислат Ҳалилов гол киритганидан сўнг сизни олдингизга келди. Бу ёқимли ҳолатми?
- Албатта, йигитлар ҳаракат қилишмоқда. Хислат буни уддалаётганидан хурсандман. Тўғриси, кўпроқ ёшлар жамоада бўлишини истайман. Агар Самарқандда ёш футболчилар учун машғулот ва ўйин ўтказиш учун шароитлар яратилса, иқтидорли футболчилар жуда кўп. Уларга имкон бериш керак.

- Кожога бугун бир неча бор танбеҳ бердингиз. Вазиятни тушунтириб бера оласизми?
- Тўғриси, унинг терма жамоага ҳаммадан олдин кетиб, ҳаммадан кейин келиши жаҳлимни чиқаради. Бу борада у билан суҳбатлашиб олдик. Тушунаман, бу терма жамоа, аммо клубга ҳам вақтида келиш керак. Бу ўз-ўзидан машғулот жараёнига салбий таъсир кўрсатади. У бугун ўзига ўхшамади. Футболни алдаб бўлмайди.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика