Умар Эшмуродов: "Иккинчи ўрин "Насаф" учун яхши натижа ҳисобланади"

Aslanov Jasurbek
30 ноя 2020, 16:53
Суперлиганинг навбатдаги турида "Насаф" сафарда "Бунёдкор" меҳмони бўлди ва кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ушбу учрашувдан сўнг жамоанинг етакчи футболчиси Умар Эшмуродов фикрларини билдирди.

"Мавсум биз учун ўзига яраша қийин ўтди. Чунки мавсум ўрталарида жуда кўп дуранг натижалар қайд этдик. Барибир мақсадимиз совринли ўринлардан бирини эгаллаш эди. Охиригача курашишгани учун жамоадошларимга раҳмат айтаман. Қайд этган натижамиздан хурсандмиз. Тўғри Суперлигада "Пахтакор" кучли эканлигини барча биларди. Менимча иккинчи ўрин биз учун яхши натижа ҳисобланади. 

Барча жамоаларга қарши ўз кучимизни кўрсатишга ҳаракат қилдик. Фақат пойтахт жамоаларига қарши эмас қолган ўйинларда ҳам ғалаба учун майдонга тушдик. Бу жамоа бир неча йилдан бери бирга ўйнаб келмоқда. Бир-бирини яхши тушунади. Йигитлар мана шу йиллар давомида ўсишга эришди, қўрқмасдан ўйнамоқда. Муваффақиятларимизнинг омили мана шунда деб ўйлайман",- дейди Умар Эшмуродов.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia