U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташланди: Ўзбекистон Эрон, Қатар ва Туркманистон билан бир гуруҳда

Narzulla Saydullayev
17 фев 2022
Бугун, 17 февраль куни Тошкентдаги "Бунёдкор" стадионида U-23 Осиё чемпионатига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимда 23 ёшгача бўлган футболчилардан иборат 16 та терма жамоа 4 та гуруҳга сараланди.

Мусобақа финал босқичи 2022 йилнинг 1-19 июнь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтади.  


"A" гуруҳи: Ўзбекистон, Эрон, Қатар, Туркманистон
"B" гуруҳи: Австралия, Иордания, Ироқ, Кувайт
"C" гуруҳи: Жанубий Корея, Таиланд, Вьетнам, Малайзия
"D" гуруҳи: Саудия Арабистони, БАА, Япония, Тожикистон



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia