U-17 Осиё кубоги. Австралия Ҳиндистонни йирик ҳисобда мағлуб этди, Ўзбекистон мусобақани 2-турдан бошлайди

9 май 2026, 23:42
Саудия Арабистонида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё кубоги бўлиб ўтмоқда.

“D” гуруҳдаги илк ўйинда Австралия ҳиндистонлик тенгқурларига жавобсиз 4 та гол урди.

Ўзбекистон ушбу турда дам олди. Бунга сабаб бизнинг гуруҳдан жой олган КХДР терма жамоаси Осиё кубогида иштирок этолмаслиги маълум бўлган.

Сергей Чигодаев бошчилигидаги Ўзбекистон U-17 терма жамоаси эртага 10 май куни Ҳиндистонга қарши ўйинни Тошкент вақти билан соат 22:00да бошлайди. Ўзбекистон гуруҳдан чиқиш вазифасини уддаласа, ЖЧга йўлланмасига эга бўлади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинимиз 13 май куни Австралияга қарши бўлиб ўтади.

Австралия U-17 — Ҳиндистон U-17

Голлар: Луке Бечвиновски (4), Макс Курт (29, пенальти), Лука Демут (74), Энрике Оливейра (86)

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia