Тухель: "18 ойлик шартнома таклиф қилишганида менга ишонишмаяпти деб ўйладим"

Mirjalol Normatov
25 фев 2021, 23:53
"Челси" бош мураббийи Томас Тухель клуб билан 18 ойлик шартнома имзолангани ҳақида гапирди.

"Бошида бу таклиф менга ёқмаганди ва ўшанда: "Менимча, менга ишонишмаяпти", деб ўйладим. Мен ўз оиламдан олисга кетиб, кучли тўртликдан анча ортда қолаётган жамоа бошқарувини қўлимга олишим керак эди. Ҳа, агар жамоа юқори ўринларда бўлмаса, мени ҳам осонликча бўшатиб юборишларини тушуниб турибман. Аммо орадан бир неча дақиқа ўтиб, бўйнимга катта вазифа берилаётганини ҳис қилдим. Агар вазифани уддаласам, 5 йиллик шартнома имзолайман. Бўлмаса кетаман", - деди Тухель.

Ўхшаш янгиликлар


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Goal