

"ПСЖ учун ажойиб дамлар келди. Жамоа кучли, сўнгги йилларда кўплаб совринларни қўлга киритдик.
"Марсель"га қарши баҳсни алоҳида учрашувдек қабул қиламан, турнир жадвалидаги ўринлар муҳим эмас.
"Марсель"дан қўрқмаймиз ва учрашувда Чемпионлар лигаси даражасидаги атмосферани кутяпмиз. Бундай муҳитда ўйнашни хуш кўрамиз.
Баҳс оғир ўтади. "Марсель" тезкор ва агрессив ўйин кўрсатади деб ўйлайман" - дейди Тухель.



