Тимур Турдиев: "Футболчилар мухлислар учун қўшимча куч топиб, ғалаба голини уришди"
19 мар 2022 21:13
Янгиликлар
Тимур Турдиев: "Футболчилар мухлислар учун қўшимча куч топиб, ғалаба голини уришди"
"Арал Самали" Про лиганинг жорий мавсумидаги илк ғалабасини бугун 3-тур доирасидаги "Ғиждувон"га қарши ўйинда қўлга киритди.
Учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Тимур Турдиев фикрларини билдирди.
"Мавсумдаги илк уч очкони қўлга киритдик. Жамоаларнинг кучи тенгдек кўринди.
Биринчи бўлимда йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Иккинчи таймда жисмоний томондан муаммоларимиз кўриниб қолди. Про лигада осон ўйиннинг ўзи йўқ.
Ўйиндан 100 фоиз кўнглим тўлди, дея олмайман. Мухлислар учун ҳам футболчилар қўшимча куч топиб, ғалаба тўпини киритишди.
Ишқибозларга раҳмат айтаман. Жамоамизга келиб қўшилган футболчиларнинг ҳаммаси тажрибали футболчилар. Уларнинг тажрибаси бугун ёрдам берди.
"Ғиждувон"нинг ҳужумчиси менга ёқди. Шундай форвардга эга бўлганимизда жамоамиз янада кучаярди", – деди Тимур Турдиев.
Ўхшаш янгиликлар
17:50
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди 14
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар