Тимур Турдиев: "Арал Самали"нинг мақсади Про лигада муносиб иштирок этиш"

Iskandarov Abdulaziz
7 мар 2022
"Хоразм" - "Арал Самали" (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Тимур Турдиев фикрлари билан бўлишди.

"Икки жамоа тенг ҳаракат қилди. Рақиб стандартлардан гол урди. Замонавий футболда бу асосий планга чиқиб борди. Жамоамиз энди формага кириб боради. Тайёргарлигимизнинг кеч бошлангани клубдаги ички вазият билан боғлиқ. Мақсадимиз Про лигада яхши ўйин кўрсатиш ва футболчиларни тайёрлаш. Мусобақада муносиб иштирок этмоқчимиз. 

Худо хоҳласа ўтган йилги ўйнаган БЎСМ майдонида тўп тепамиз. Клубимиз хусусий секторга ўтган. Молиявий ҳолатимиз ўртача",- дейди Тимур Турдиев.




Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia