UZ

Сўнгги янгиликлар

04:26Анвар Бердиев: "Ҳимоявий футбол тарафдори эмасман, ҳамма билан ҳужумкор ўйнаймиз"  0 03:07Вадим Абрамов: "Илк голимизни уриб олгач рақиб очилди"  0 02:45Иван Бошкович: "Рақиб қандай ютганидан кўра, ўзимиз шундай ютқазганимизни афзал кўраман"  0 02:16Виталий Левченко: "Ҳимоявий ўйнадик? Асосийси натижа"  0 01:52А Серия. "Болонья" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  45 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3

Асрор Алиқулов: "Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади" Янгиликлар

Асрор Алиқулов: "Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади"

Про лига 15-туридан ўрин олган "Арал Самали" – "Шўртан" (1:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов иштирок этди.

"Арал Самали"ни ғалаба билан табриклайман. Футболчилар иштиёқ эвазига ғалаба қозонишди дея оламан. Дейлик, улар умуман вазият яратгани йўқ. Битта ҳолатда пенальти ишлади ва бундан фойдалана олди. Биз эса имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Бу биз учун шармандали мағлубият ҳисобланади. Бугунги ўйинимиздан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, биз юқори ўринлар учун курашадиган жамоа эмаслигимизни мухлислар олдида кўрсатиб қўйдик", – деди Алиқулов.

- Жамоанинг асосий мақсади қандай?

- Биринчи мақсад кучли бешликка кириш эди. Бугун рақиб бирорта вазиятга эга бўлгани йўқ. Лекин ҳимояда жуда қаттиқ ҳаракат қилишди. Иштиёқ баландлиги кўзга ташланди. Биз эса вазиятлардан фойдалана олмадик ва мағлубиятни қабул қилиб олдик. Аслида ўйинга яхши тайёргарлик кўргандик. 

- "Шўртан" биринчи даврада "Арал Самали"ни ўз майдонида 6:0 ҳисобида мағлуб қилганди. Бугунги натижадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, жамоада нимадир ўзгардими?

- Биринчи навбатда майдон. "Арал Самали" сунъий майдонда ҳаракат қилади. Биз футболчилардан тезроқ ўйнаш лозимлигини таъкидлагандик. Биринчи бўлимда биз яхши ўйнадик ва рақиб нисбатан кучсиздек кўринди. Лекин биз бундан фойдалана олмадик. Танаффусдан кейин "Арал Самали" гол ургач, йигитларнинг кайфияти тушиб кетди. Балки Зоиров гол урганида, ҳисоб йирик ҳисобда якунланиши мумкин эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика