

"Жамоа ўйинидан қониқдим. Йигитлар матонат ва чинакам жамоавий руҳни кўрсатишди. Рақибимиз дунёнинг энг кучли жамоаларидан бири эди. Бироқ, охирги дақиқага қадар кураш олиб борилди. Ўтган ҳафталарда биз ҳақиқатдан ҳам барча ўзбекистонликларнинг қувватлашини ҳис қилдик. Жамоага ишонган барчадан миннатдормиз. Бизда билдирилган ишончни оқлашга ваъда берамиз", -дейди Тимур Кападзе.


