UZ

Сўнгги янгиликлар

21:51Суперлига. 13-тур учрашувларида ишлайдиган расмийлар  0 21:15МЮ вакиллари тен Хаг буйруғи билан "Рома" футболчиси ҳақида маълумот йиғишди  2 21:00Месси иқтидори ҳақида: "Худо мени танлади"  5 20:43УЕФА Мбаппега рухсат берди  4 20:33Суперлига ва Про лига учрашувлари доирасида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан ЎФА Ҳакамлар қўмитаси қарори  15 20:16Қосимов барча анъаналарга чек қўйди. "Андижон" чемпион. Пойтахт клублари осмонида эса қора булут — Суперлиганинг 12-тури ҳақида   6 20:02Рюдигер навбатдаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  0 19:52"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 19:39"Байер" "Бавария"нинг Та бўйича таклифига рад жавобини берди  0 19:16"Хайденхайм" "Бавария" хавбекини ижарага олди  0 18:52"Челси" "Барселона" форвардининг товон пулини тўлайди  1 18:27Ўзбекистонга навбатдаги VAR техникалари келтирилди  22 18:00"Евро-2024"даги энг даҳшатли вазият: юз суяклари синиб кетган Варга учун мусобақа тугади — олдинда ҳаёт учун кураш  3 17:51ОКМКдан уч, "Сўғдиёна"дан икки футболчи — Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  8 17:47Легионер дарвозабон, ОКМК устози ва бошқалар — Суперлигада 12-турнинг энг яхшилари  0

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" ОКМК дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" ОКМК дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан жой олган ОКМК – "Нефтчи" баҳси якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

17-тур

ОКМК – "Нефтчи" 1:1

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 18:30

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

VAR: Рустам Лутфулин

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Виктор Серазетдинов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 1:0 — 42 (пен.), Хуршид Ғиёсов, 1:1 — 88, Муҳсинжон Убайдуллаев.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 69), 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье (88.Сияваш Хақназарий, 69)

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов.

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода (5.Томислав Мрчела, 90+4), 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (40.Бачана Арабули, 46), 13.Лутфулла Тўраев (23.Диёржон Туропов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 68), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 26.Олейсей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев.

Огоҳлантириш: Рубен Санчес (13), Умар Адҳамзода (28), Лутфулла Тўраев (40), Ислом Тўхтахўжаев (53)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сиаваш рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

88. ГОЛ! Муҳсинжон Убайдуллаев бурчакдан узатмадагн кейин эпчиллик билан ҳаракат қилиб, ҳисобни тенглаштирди! 

80. Хавфли вазият! "Нефтчи" футболчисининг зарбасини Тўхтахўжаев кўкраги билан қайтарди.

Бурчак зарбаси: 2-6

76. "Нефтчи"да хавфли ҳужум ташкиллаштирилди. Абдулла Абдуллаев сўнгги пасни қайтарди.

Зарбалар борасида кўрсаткич: 3-3

73. Захирада ўйинни томоша қилаётган Виталий Денисов оператор уни тасвирга олаётганини кўриб, жилмайиб қўйди.

72. Турсуновнинг зарбаси ўта ноаниқ кўрин олди.

68. Тўроповга жуда қулай вазиятда чаққонлик етишмади.

67. Адҳамзоданинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади, ОКМК посбони тўпни хотиржам эгаллаб олди.

65. Фарғоналикларнинг яна бир бурчак зарбасини Эргашев қайтарди. Бурчак зарбаси амалга ошириш бўйича кўрсаткич: 1-4

63. Убайдуллаевнинг зарбаси ўз шеригига тегиб, майдонни тарк этди. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил этишди.

Тўп назорати (%): 40-60

59. Ботирали Эргашевга нисбатан қоибдабузарлик содир этилди деб топилди.

Қизил "Отмен" оёқ синмаса ҳисоб эмас!  — "Нефтчи" Телеграм саҳифасидан.

ВАРни кўрган ҳакам Тўхтажўжаевга кўрсатган қизил карточкани бекор қилди ва ҳимоячини огоҳлантирди.

53. Мирзоҳид Ғофуров нисбатан қўполлик ишлатган Ислом Тўхтахўжаевга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. ВАР вазиятга аралашди.

Учрашувни стадиондан бевосита Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Срецко Катанец кузатиб бормоқда.

50. Комиловга нисьҳбатан қўполлик ишлатилди. Қоидабузарликлар: 6-6

49. Санчесга нисбатан фол ишлатилди.

48. Абдуллаев қоида бузмасдан рақибдан тўп олиб қўйди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. Меҳмонлар таркибида икки ўзгариш юз берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Лутфулла Тўраевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у Боаке билан тўқнашиб кетди.

45. Улуғбек Ҳошимовнинг голи инобатга олинмади. "Нефтчи" ҳужумчиси офсайдда қолган экан.  Бироқ ОКМК посбони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. 

42. ГОЛ! Ғиёсов 11 метрли нуқтадан "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди! 

42. "Нефтчи" мухлислари майдонга тескари ҳолатда туришибди.

40. Пенальти! Рақибга фол ишлатган Лутфулла Тўраев эса огоҳлантирилди.

37. Турсунов рақиб жарима майдонида йиқилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳакам эса ВАРни кузатмоқда.

35. Қоидабузарликлар борасидаги кўрсаткич: 5-2

34. Турсунов катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни қайтарди.

32. Қосимовнинг ўйини қовушмаяпти. Ярим ҳимоячи Адҳамзодага нисбатан қоида бузди. Менимча, иккинчи бўлимда Сиявашни кўрсак, жамоаси учун фойдадан ҳоли бўлмасди.

31. Никабадзе қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, аммо унинг зарбаси кучсиз бўлгани туфайли рақиб посбони тўпни осонликча эгаллаб олди.

29. Қосимовнинг ноаниқ узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

27. Ғофуровнинг узатмасидан сўнг тўп мезбонлардан чиқиб кетгандай бўлди. Тескари қарор учун эътироз билдирган Адҳамзода эса огоҳлантирилди.

26. Тўхтахўжаев Никабадзега нисбатан қўпол ўйнади ва ундан узр сўради.

25. Олмалиқликлар дастлабки бурчак зарбасини ишлаб олди. Комиловнинг узатмасини рақиб посбони уриб юборди.

Тўп назорати (% ҳисобида): 44-56

22. Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У тўп учун курашда Тўхтахўжаев билан тўқнашиб кетди.

21. Бурчакдан узатмани Исмоилов бартараф этди, олисдан йўлланган зарба эса ноаниқ кўриниш олди.

20. Муҳиддинов бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт бўйича: 0-2

19. Қосимов тўп учун курашда рақибига ютқазди, жарима майдончаси томон узатмани эса ОКМК ҳимоячилари қайтарди.

16. "Нефтчи"нинг грузиялик футболчиси ўзидан тўпни олиб қўйган Абдуллаевга нисбатан фол ишлатди.

15. Зоир Жўрабоев яна бир маротаба ажойиб ҳаракат билан қанотдан олдинга бораётган Санчесдан тўпни олиб қўйди.

14. Ботирали Эргашев ўз ўрнини тарк этиб, рақибнинг ўнг қанотдан ташкиллаштираётган ҳужумини узиб қўйди.

13. Рубен Санчес ортиқча хатти-ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

11. Зоир Жўрабоев ажойиб ҳаракат билан Боакени зарарсизлантирди. 

10. Қосимов тўпни юқотди, бироқ шериклари рақибни хато қилишга мажбур этди.

8. Фарғоналиклар хавфли вазият ташкиллаштирди. Ҳужум бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди. Стандартни эса Эргашев қайтарди.

7. Ғофуров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб  кетди.

6. Адҳамзода Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Учрашув бошланди дейишим биланоқ Санчесни майдонда ётганини кўрдим.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун мезбонлар тўқ кўк, меҳмонлар сариқ-қора либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қдрли футбол ишқибозлари! Бугун турнинг марказий ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика