UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Суперлига. "Сурхон" – "Бунёдкор": термизликларнинг асосий футболчилари таркибга қайтди, Ҳасанов илк бор асосийда, Неъматхонов ва Кривокапич захирада қолди  0 15:20Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"  2 15:08Кўча футболи бўйича энг йирик чемпионат Ўзбекистонга қайтмоқда  0 14:37Пулписнинг Ўзбекистондаги учинчи саргузашти. Вазифа ўзгармаган, лекин бу сафар авлод бошқа  1 14:17Расман: "Каттақўрғон" словениялик легионер ва "Динамо" собиқ футболчисини қўшиб олди  2 14:10Собиқ ҳакам Фернандес "Барса"нинг пенальтиси ҳақида: "Бу яққол 11 метрлик жарима зарбаси. Секундомер алдамайди"  14 13:43ФОТОГАЛЕРЕЯ. Суперлига-2026. "Пахтакор" – "Навбаҳор" 0:2  0 13:18Тудор: "Мен ўзимни "Тоттенхэм" мураббийи ролига тўлиқ мос тушаман деб ҳисоблайман"  4 12:41Катулонди Кати: "Умид қиламанки, Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида учрашамиз"  3 12:27Трамп рухсат берди: Эрон терма жамоаси ЖЧ-2026 да аниқ иштирок этади  21 12:19"Бухоро"нинг ғалабали юриши давом этадими? Термиз ва Тошкентда фаворит аниқ — Эксперт фикри  3 12:01Суперлига. "Навбаҳор" ХХI асрда илк бор "Пахтакор"ни сафарда ютди  1 10:48Слот: "Биз учун бундай шароитда ўйнаш қийин бўлди"  4 10:22Флик кечаги учрашувдан сўнг нималар деди?  8 09:55Самвел Бабаян Суперкубокни ким олади деган саволга жавоб берди  19

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" ОКМК дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Нефтчи" ОКМК дарвозасига сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди

Coca Cola Суперлигаси 17-туридан жой олган ОКМК – "Нефтчи" баҳси якунланди.

Coca Cola Суперлигаси

17-тур

ОКМК – "Нефтчи" 1:1

Олмалиқ. ОКМК спорт мажмуаси. 18:30

Бош ҳакам: Ильгиз Танташев

Ёрдамчи ҳакамлар: Зуфар Элибоев, Фарҳод Усмонов

Захира ҳаками: Акмал Раҳимов

VAR: Рустам Лутфулин

AVAR: Ришат Нугманов

Назоратчи: Виктор Серазетдинов

Комиссар: Шерзод Ражабов

Гол: 1:0 — 42 (пен.), Хуршид Ғиёсов, 1:1 — 88, Муҳсинжон Убайдуллаев.

ОКМК: 1.Ботирали Эргашев, 2.Акрамжон Комилов, 3.Сардор Раҳмонов, 4.Миржамол Қосимов (15.Ойбек Рустамов, 69), 5.Анзур Исмоилов, 8.Абдулла Абдуллаев, 9.Рубен Санчес, 10.Хуршид Ғиёсов, 17.Санжар Турсунов (с), 20.Ислом Тўхтахўжаев, 27.Мартин Боакье (88.Сияваш Хақназарий, 69)

Захира: 12.Дилшодбек Ёқубов, 25.Валижон Раҳимов, 7.Дилшод Аҳмадалиев, 14.Миржаҳон Мираҳмадов, 19.Муҳаммаданас Ҳасанов, 29.Виталий Денисов, 34.Улуғбек Суннатов.

"Нефтчи": 12.Владимир Назаров, 2.Зоир Жўрабоев, 7.Умар Адҳамзода (5.Томислав Мрчела, 90+4), 8.Шароф Муҳитдинов, 9.Улуғбек Ҳошимов (40.Бачана Арабули, 46), 13.Лутфулла Тўраев (23.Диёржон Туропов, 46), 19.Мирзоҳид Ғофуров (70.Аббосжон Ғуломов, 68), 20.Анваржон Ғофуров, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 22.Гиорги Никабадзе, 24.Ғулом Ҳайдар Гулямов.

Захира: 45.Акбар Тўраев, 3.Нодирхон Неъматхонов, 26.Олейсей Ларин, 28.Фозил Мусаев, 77.Билолжон Тошмирзаев.

Огоҳлантириш: Рубен Санчес (13), Умар Адҳамзода (28), Лутфулла Тўраев (40), Ислом Тўхтахўжаев (53)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сиаваш рақиб посбони билан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади.

88. ГОЛ! Муҳсинжон Убайдуллаев бурчакдан узатмадагн кейин эпчиллик билан ҳаракат қилиб, ҳисобни тенглаштирди! 

80. Хавфли вазият! "Нефтчи" футболчисининг зарбасини Тўхтахўжаев кўкраги билан қайтарди.

Бурчак зарбаси: 2-6

76. "Нефтчи"да хавфли ҳужум ташкиллаштирилди. Абдулла Абдуллаев сўнгги пасни қайтарди.

Зарбалар борасида кўрсаткич: 3-3

73. Захирада ўйинни томоша қилаётган Виталий Денисов оператор уни тасвирга олаётганини кўриб, жилмайиб қўйди.

72. Турсуновнинг зарбаси ўта ноаниқ кўрин олди.

68. Тўроповга жуда қулай вазиятда чаққонлик етишмади.

67. Адҳамзоданинг зарбаси кўнгилдагидек чиқмади, ОКМК посбони тўпни хотиржам эгаллаб олди.

65. Фарғоналикларнинг яна бир бурчак зарбасини Эргашев қайтарди. Бурчак зарбаси амалга ошириш бўйича кўрсаткич: 1-4

63. Убайдуллаевнинг зарбаси ўз шеригига тегиб, майдонни тарк этди. Меҳмонлар яхши ҳужум ташкил этишди.

Тўп назорати (%): 40-60

59. Ботирали Эргашевга нисбатан қоибдабузарлик содир этилди деб топилди.

Қизил "Отмен" оёқ синмаса ҳисоб эмас!  — "Нефтчи" Телеграм саҳифасидан.

ВАРни кўрган ҳакам Тўхтажўжаевга кўрсатган қизил карточкани бекор қилди ва ҳимоячини огоҳлантирди.

53. Мирзоҳид Ғофуров нисбатан қўполлик ишлатган Ислом Тўхтахўжаевга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатилди. ВАР вазиятга аралашди.

Учрашувни стадиондан бевосита Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Срецко Катанец кузатиб бормоқда.

50. Комиловга нисьҳбатан қўполлик ишлатилди. Қоидабузарликлар: 6-6

49. Санчесга нисбатан фол ишлатилди.

48. Абдуллаев қоида бузмасдан рақибдан тўп олиб қўйди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди. Меҳмонлар таркибида икки ўзгариш юз берди.

Биринчи бўлим якунланди.

45. Биринчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди. Лутфулла Тўраевга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, у Боаке билан тўқнашиб кетди.

45. Улуғбек Ҳошимовнинг голи инобатга олинмади. "Нефтчи" ҳужумчиси офсайдда қолган экан.  Бироқ ОКМК посбони тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. 

42. ГОЛ! Ғиёсов 11 метрли нуқтадан "Нефтчи" дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди! 

42. "Нефтчи" мухлислари майдонга тескари ҳолатда туришибди.

40. Пенальти! Рақибга фол ишлатган Лутфулла Тўраев эса огоҳлантирилди.

37. Турсунов рақиб жарима майдонида йиқилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳакам эса ВАРни кузатмоқда.

35. Қоидабузарликлар борасидаги кўрсаткич: 5-2

34. Турсунов катта тезликда рақиб жарима майдонига кириб борди, бироқ рақиб ҳимоячилари тўпни қайтарди.

32. Қосимовнинг ўйини қовушмаяпти. Ярим ҳимоячи Адҳамзодага нисбатан қоида бузди. Менимча, иккинчи бўлимда Сиявашни кўрсак, жамоаси учун фойдадан ҳоли бўлмасди.

31. Никабадзе қанотдан узатилган тўпга бош билан зарба йўллади, аммо унинг зарбаси кучсиз бўлгани туфайли рақиб посбони тўпни осонликча эгаллаб олди.

29. Қосимовнинг ноаниқ узатмаси ҳеч кимга тегмасдан майдонни тарк этди.

27. Ғофуровнинг узатмасидан сўнг тўп мезбонлардан чиқиб кетгандай бўлди. Тескари қарор учун эътироз билдирган Адҳамзода эса огоҳлантирилди.

26. Тўхтахўжаев Никабадзега нисбатан қўпол ўйнади ва ундан узр сўради.

25. Олмалиқликлар дастлабки бурчак зарбасини ишлаб олди. Комиловнинг узатмасини рақиб посбони уриб юборди.

Тўп назорати (% ҳисобида): 44-56

22. Адҳамзодага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. У тўп учун курашда Тўхтахўжаев билан тўқнашиб кетди.

21. Бурчакдан узатмани Исмоилов бартараф этди, олисдан йўлланган зарба эса ноаниқ кўриниш олди.

20. Муҳиддинов бурчак зарбаси ишлаб олди. Стандарт бўйича: 0-2

19. Қосимов тўп учун курашда рақибига ютқазди, жарима майдончаси томон узатмани эса ОКМК ҳимоячилари қайтарди.

16. "Нефтчи"нинг грузиялик футболчиси ўзидан тўпни олиб қўйган Абдуллаевга нисбатан фол ишлатди.

15. Зоир Жўрабоев яна бир маротаба ажойиб ҳаракат билан қанотдан олдинга бораётган Санчесдан тўпни олиб қўйди.

14. Ботирали Эргашев ўз ўрнини тарк этиб, рақибнинг ўнг қанотдан ташкиллаштираётган ҳужумини узиб қўйди.

13. Рубен Санчес ортиқча хатти-ҳаракати учун ҳакам томонидан огоҳлантирилди.

11. Зоир Жўрабоев ажойиб ҳаракат билан Боакени зарарсизлантирди. 

10. Қосимов тўпни юқотди, бироқ шериклари рақибни хато қилишга мажбур этди.

8. Фарғоналиклар хавфли вазият ташкиллаштирди. Ҳужум бурчак зарбаси ишланиши билан якунланди. Стандартни эса Эргашев қайтарди.

7. Ғофуров ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб  кетди.

6. Адҳамзода Ғиёсовга нисбатан қўполлик ишлатди.

1. Учрашув бошланди дейишим биланоқ Санчесни майдонда ётганини кўрдим.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Бугун мезбонлар тўқ кўк, меҳмонлар сариқ-қора либосда ҳаракат қилади.

Ассалому алайкум, қдрли футбол ишқибозлари! Бугун турнинг марказий ўйинини биргаликда кузатиб борамиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика