UZ

Сўнгги янгиликлар

18:06Футзал. Эронда бўлиб ўтаётган U-20 Осиё чемпионати ҳақида қисқача  0 18:00Суперлига. "Бунёдкор" - "Насаф" 0:0  36 18:00Суперлига. "Андижон" - "Металлург" 0:0  9 18:00МЮ Лукаку бўйича "Интер" таклфини рад этди  1 17:40Зола "Челси"ни тарк этади  1 17:31Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 17:24Olamsport: Бугун Тошкентда бокс оқшоми, Фьюрининг навбатдаги жангини қачон ўтказишини айтди ва бошқа хабарлар  0 17:20Буффон ПСЖдан кетиши ҳақида: "Иккинчи рақамли рол мен учун эмас, шунинг учун катта пулдан воз кечдим"  3 17:00Омар Момани карикатураси: Месси "Барселона"да энг яхши футболчи бўлиши мумкин, лекин Копа Америкада эмас  10 16:40ЕЧЛ. Ўтган мавсумнинг энг яхши тезлигини Виржил ван Дейк қайд этди  17 16:20Поль Погба: "Бошқа клубдан янги чақирув олишнинг энг қулай пайти келган бўлиши мумкин"  9 16:06Суперлига. Бугунги учрашувларда ишлайдиган расмий шахслар  36 15:58"Динамо" ўз дарвозасига иккита гол урган Қўқондаги очилиш учрашуви таассуротлари  4 15:58Балотеллининг истаги амалга ошиш арафасида, у Италияга қайтишга яқин  1 15:56АПЛнинг янги мавсум учун тўплари намойиш қилинди   3

Сергей Лушан: “Футболчилар жисмоний томондан оқсашяпти” Янгиликлар

Сергей Лушан: “Футболчилар жисмоний томондан оқсашяпти”

Ўзбекистон Кубогининг чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Бунёдкор” ўз майдонида “Олмалиқ”ни қабул қилди ва дастлабки беллашув 2:2 ҳисобида якун топди.
Ўйиндан кейинги матбуот анжуманида “Бунёдкор” бош мураббийи Сергей Лушан қуйидаги фикрларни илгари сурди.

-   Иккинчи оғир ўйинни ўтказдик. Биз ҳозир психологик жиҳатдан қийин аҳволдамиз. Жамоани қабул қилиб олганимдан сўнг бу иккинчи ўйиним бўлди ва бирданига ҳаммасини ўзгартириш қийин. Охирги дақиқаларда гол ўтказиб юбориш албатта аламли. “Нефтчи” билан кечган ўйинда ҳам шундай бўлганди. Хатолар устида ишлаймиз. Жамоанинг функционал ҳолатини юқори деб айтолмайман. Ўйлайманки, яқин кунлар ичида кўп нарсани ўзгартирамиз.

-   Асосий таркиб ўйинчилари толиқиб қолишаётган экан, балки захирада ўз пайтини кутиб ўтирган ёшларга имкон беришнинг вақти келгандир?
-   Тушунинг, биз ҳам сеҳргар эмасмиз ва футболда ҳаммаси бирданига рўй бериб қолмайди. Бугунги ўйинда биз иккинчи рақамли жамоа бўлиб ўйнадик. Гол уриш учун вазият юзага келишини билгандик, оқибатда иккита тўп киритишни ҳам уддаладик, бироқ иккинчи бўлимда футболчилар чарчаб қолишди. Мен ҳозир ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, фақат хато, камчиликлар бор дея оламан ва буларни тўғрилаш устида ишлаймиз. Лекин бунинг учун кўп вақт йўқ. Йигитлар функционал жиҳатдан ўзларини тиклаб олишсин, ўйин услубимиз тубдан ўзгаради.

-   Давралар оралиғида таркибда ўзгаришлар бўладими?

-   Селекция ишлари давом этмоқда. Мен ҳеч қачон битта футболчининг бир ё иккита ўйинини кўриб жамоамга қабул қилмайман. Камида ўнта ўйинини кўришим керак бўлади. Лекин бунинг учун бизда вақт борми? Ҳамма гап аввало шунда.

-   Ислом Иномов бу сафар ҳам таянч ярим ҳимоясидан жой олди. Сардор Собирхўжаев нима учун кўринмай қолди?
-   Иномов сафарда “Сўғдиёна”га қарши беллашувда таянч ярим ҳимоясида тўп суриб ўзидан яхши таассурот қолдирганди. Шу боис уни “Нефтчи” билан кечган белалашувда ҳам шу нуқтада синаб кўрдик. Жавлон Иброҳимов жароҳат олган, Собирхўжаев эса ўйинга тайёр эмас. Мен ким тайёр бўлса ўшани майдонга тушираман. Бунинг учун бизга функционал жиҳатдан тайёр футболчилар керак бўлади.

Х.Холиқов ёзиб олди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг