

Ушбу ўйин олдидан “Сўғдиёна” посбони Сарвар Каримов бўлажак беллашув борасида ўз фикрлари билан бўлишди.
"Бу ўйин катта аҳамиятга эга чунки биз ўз майдонимизда муҳлислар қаршисида ўйнаймиз. Шунинг учун ҳам бизни фақат ғалаба қониқтиради. Муҳлисларни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ. Мақсадимиз кубок баҳсларида узоқроққа бориш. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, уларни ҳурмат қилган ҳолда майдонга фақат ғалаба учун тушамиз", - дейди Сарвар Каримов
“Сўғдиёна ” матбуоти хизмати




