UZ

Сўнгги янгиликлар

23:25ЕЧЛ. "Ливерпуль" — "Атлетико" ва бошқа учрашувларнинг таркиби маълум  1 23:13ЕЧЛ. "Бавария" - "Челси". Таркиблар аниқ!  2 22:53ОЧЛ 2. "Андижон"нинг гуруҳидаги иккинчи ўйинда ҳам дуранг қайд этилди  15 22:32Тақиқланган модда Мудрикнинг қонига терма жамоа йиғини пайт тушгани маълум бўлди  0 22:02Анри "Арсенал" ҳақида: "Уларда деярли иккита жамоа мавжуд. Бу йил албатта бирор нарса ютиш шарт"  3 21:10Хейсен «Сосьедад»га қарши ўйиндаги ўз четлатишини ВАР бекор қилиши керак эди деб ҳисоблайди  6 20:38ОЧЛ-2. "Андижон" меҳмонда "Аркадағ" билан дуранг ўйнади  122 19:36Гвардиола «Ман Сити»ни ЧЛда ғолибликка даъвогар деб ҳисобламайди: «Аниқ йўқ. Фақат лаҳзалардан роҳатланиб, бу ерда бўлганимиздан хурсандмиз»  5 18:31Собиқ ҳакам Буррул «Реал»нинг иккинчи пенальтиси ҳақида: «Нотўғри белгиланган. Ўйинчи йиқилди, қўл ҳаракати табиий»  32 17:29"Қизилқум" майдондан чиқишни хоҳламаган футболчи билан шартномани бекор қилди  14 17:15Қайси клуб ҳозирги таркиби учун энг кўп пул сарфлаган?  9 16:50Пролига 15-турида ишловчи расмийлар  0 16:21Осиё томон йўлга чиқиш навбати "Андижон"га — ОФКнинг клублар мусобақаларида қатнашган барча ўзбек клублари  20 16:06"Реал" юлдузларидан бири 1.5 ойга сафдан чиқди  8 16:00Биринчи лига 15-турида ишловчи расмийлар  1

Руслан Розиев: "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар юз эмас, икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади" Янгиликлар

Руслан Розиев: "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар юз эмас, икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади"

Фарғонанинг "Нефтчи" жамоаси Про лиганинг иккинчи турида сафарда "Янгиер" меҳмони бўлди ва йирик 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу учрашувдан сўнг меҳмонлар таркибида фаол ҳаракат қилган иқтидорли ярим ҳимоячи Руслан Розиев фикрлари билан ўртоқлашди. 

- Руслан дастлаб ўйин ҳақида фикрларингизни билдириб ўтсангиз...

- "Нефтчи"га қарши ўйнайдиган жамоалар ҳар доим юз эмас икки юз фоиз куч билан ҳаракат қилишади. Рақибимиз "Янгиер" ҳам биз билан ўйинга жуда яхши тайёрлангани кўриниб турди. Курашларда ютқазмасликка интилди. Шунинг учун бизга бироз қийин бўлди. Муҳими ғалаба қозондик. Менимча намойиш қилган ўйинимиз ҳам мухлисларга манзур келди. Про лигада ҳар бир қўлга киритилган очкони қадри баланд. Шундай экан барча баҳсларга жиддий қараймиз.

- Олдинги чизиқ вакилларидан айниқса сизда гол уриш қулай имкониятлар юзага келяпти. Лекин улардан самара чиқаришга қийналмоқдасиз...

- Машғулотларда айнан шу жиҳат устида мураббийимиз Илҳом Мўминжонов билан иш олиб боряпмиз. Фикрингизни инкор қилмайман. "Олимпик" билан ҳам, "Янгиер" билан ҳам ўйинларда қулай вазиятлар юзага келганди. Навбатдаги ўйинларда вазиятлардан фойдаланишга ҳаракат қиламан. Умид қиламанки менда бундай имконият яна бўлади. Олдимга тўпурар бўлишни мақсад қилиб қўйганман.

- Айни пайтда Про лигада тўп тепмоқдасиз. Билишимизга қараганда ўтган мавсум ҳам мазкур лига жамоаларидан бири "Динамо"дан ҳам таклиф бўлган экан...

- Мен ҳозирда "Нефтчи" аъзосиман. Нима учун бу жамоани танладим? Аслида Суперлига жамоаларидан ҳам таклифлар бор эди. Лекин  элитада 7-8 ўринлар учун курашгандан кўра "Нефтчи" билан Про лигада чемпионлик ва Суперлига йўлланмасини қўлга киритганим яхшироқ.  Биласиз, ушбу жамоа ўзининг катта тарихига эга. Ҳа, тўғри айтдингиз ўтган мавсум "Динамо"да бир ҳафта шуғуллангандим. Бироқ "Пахтакор" қўйиб юборишни истамаганди. Фурсатдан фойдаланиб Фарғонадан узоқ йўл босиб келган мухлисларимизга миннатдорчилик билдириб қоламан.

Абдулазиз Искандаров ёзиб олди

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика