Рубен Санчес: "Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим"

Абдулвосит Бектемиров
6 авг 2025
ОКМК аъзоси Рубен Санчес "Пахтакор"га қарши кечган учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди.

"Ўйин жуда қийин кечди. Биз бу учрашувга яхши тайёргарлик кўргандик. Иккинчи бўлимда "Пахтакор" ҳужумга зўр берганида бироз қийналдик, аммо биз ўз вазиятимизни кутдик ва ундан фойдаландик. Ғалаба қозонганимиздан хурсандман.

Биз Олмалиқда мини йиғин ўтказдик, худди мавсум олди тайёргарликдек. Жисмоний жиҳат устида кўп ишладик. Ўйлайманки, барча футболчилар аъло даражадаги жисмоний ҳолатда ва ушбу жиҳат иккинчи бўлимда ҳам кўзга ташланди. Захирадаги ўйинчилар майдонга тушгач, жамоамизда яна куч кўпайди ва биз ғалабага эришдик.

Биз ўйиндан-ўйинга қараб борамиз. Ғалаба қозонишни бошлаганимизда, дарҳол медаллар учун кураш ҳақида бош қотирмаслигимиз керак. Қадам-бақадам олдинга юришимиз лозим, шунда мақсадлар ўз-ўзидан пайдо бўлади. Мақсадимиз табиийки юқори" - деди "Пахтакор" дарвозасига "дубль" қайд этган Рубен Санчес.




Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: championat.asia