UZ

Сўнгги янгиликлар

21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  0 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  6 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  3 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  21 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  7 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1 17:50Мерсон: "Манчестер Сити" "Реал"ни шарманда қилди"  36 17:23АПЛнинг топ-клублари "Кристал Пэлас" вингерига қизиқишмоқда  0 16:56"Бу буюк мамлакат – Ўзбекистондаги биринчи ФИФА турнири бўлади" — Жанни Инфантино  10 16:30"Барселона" мухлисларининг Париждаги хатти-ҳаракати учун жаримага тортилди  1 16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  2

РПЛ. "Уфа" 9 ой деганда ўз майдонида ғалабага эришди Янгиликлар

РПЛ. "Уфа" 9 ой деганда ўз майдонида ғалабага эришди

Россия чемпионатининг 23-туридан ўрин олган "Уфа" - "Тамбов" учрашувининг матнли трансляциясини ушбу саҳифа орқали кузатиб боринг.

"Уфа" - "Тамбов" 2:1

Гол: Фомин (20), Костюков (77), Гиоргобиани (90+2).

Уфа – Беленов, Сухов, Никитин, Табидзе, Неделчару, Фомин, Карп (Гиоргобиани, 86), Ўрунов, Йокич, Кротов (Алиев, 66), Бизяк (Козлов, 67).

Тамбов – Шелия, Шляков (Каплиенко, 46), Рыбин, Филин (Юрганов, 73), Тетрашвили, Карасев (Федчук, 73), Чуперка, Грицаенко, Костюков (Мамтов, 82), Ойеволе, Обухов (Кабахидзе, 56).

Огоҳлантириш: Грицаенко (26), Тетрашвили (30), Кротов (30), Чуперка (57), Филин (70), Карп (73).

Четлатиш: Тетрашвили (36).

Уфа

Даниил Фомин - 20', Николай Гиоргобиани - 90'

Премьер-лига . 23-тур

21/06/2020, 17:00

1
:
2
Тугади

Тамбов

Михаил Костюков - 77'

Стадион: Neftyanik Stadium

45'
90'
20'  Даниил Фомин
30'  Вячеслав Кротов
67'  Вячеслав Кротов (Азер Алиев)
67'  Ловро Бизяк (Андрей Козлов)
73'  Кэтэлин Карп
86'  Кэтэлин Карп (Николай Гиоргобиани)
86'  Александр Сухов (Денис Терентьев)
90'  Николай Гиоргобиани
90'  Даниил Фомин
90'  Остон Урунов (Артем Голубев)
27'  Алексей Грицаенко
30'  Гурам Тетрашвили
36'  Гурам Тетрашвили
46'  Евгений Шляков (Александр Каплиенко)
56'  Владимир Обухов (Владимир Кабахидзе)
57'  Валерий Чуперка
70'  Александр Филин
73'  Павел Карасев (Артем Федчук)
73'  Александр Филин (Игорь Юрганов)
77'  Михаил Костюков
81'  Михаил Костюков (Хасан Мамтов)
90'  Георгий Шелия

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!! Драматик кечган қизиқарли ўйинда мезбонлар ғалабага эришди. "Уфа"ни ғалаба билан табриклаб қоламиз. Сиз билан Миржалол Норматов бўлди. 

90+4. "Тамбов"да бурчак зарбаси. Дарвозабон ҳам етиб келди.

90+3. Ўрунов ўз ўрнини Голубевга бўшатиб берди.

90+2. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛ!!!! Бурчакдан узатилган тўпга Гиоргобиани боши билан зарба йўллаб, дарвозани ишғол қилди!!! Учрашув қаҳрамони бўлишга Николай яқин турибди.!!

2-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. ЗАРБАААААААААААААА!!! Шелия жамоасини яққол голдан сақлаб қолмоқда. Фоминнинг тўп узатишидан кейин Неделчару рақиб дарвозаси томон хавфли зарба йўллади!!! Дарвозабондан супер сейв!

85. УХХХХХХХ!!! Карпнинг узатган тўпига Алиев кучли зарба йўллади. Лекин ноаниқ.

83. Ўруновнинг бурчакдан узатган тўпига Карп боши билан ноаниқ зарба йўллади.

79. ЗАРБАААААА!!!! Жаримадан узатилган тўпга Козлов боши билан зарба йўллади. Бироз ноаниқ.

77. ГОЛ! Марказдан узатилган тўпни Костюков тўхтатмасдан Беленовнинг устидан ташлаб қўйди. Бир киши кам бўлиб қолган "Тамбов" чиройли гол билан ҳисоб тенглаштирди.

75. Ниҳоят "Тамбов" ҳам ҳужумга ўта олди. Бурчак зарбасидан кейин Кабахидзе ноаниқ зарба йўллади.

73. УХХХХХХХ!!! Ҳисоб 2:0 кўринишига келиши мумкин эди. Дарвозабонсиз қолган дарвозага бир неча ҳимоячилар туриб олишди ва натижада Фоминнинг зарбасини ҳимоячилар қайтаришди.

70. Остон чиройли тарзда 2 рақибидан ўтиб кетаётганди, қўполлик билан йиқитилди. "Уфа"да яхши имконият бўлиши мумкин.

68. Ўруновнинг зарбаси рикошет орқали бурчакка чиқиб кетди.

62. Ўруновнинг зарбаси трибуна томон учиб кетди.

58. Ушбу 10 дақиқаликда бирорта вазият юзага келмади.

55. Ўйин бироз зерикарли кўриниш олиб бормоқда.

52. Тўпни танаси билан ёпаётган пайтда Ўруновга қарши қўпол ўйнашди. Остон майдонда ётибди.

48. Ўрунов рақиби Костюковни йиқитди. "Тамбов"да имконият.

46. Кетдик! Иккинчи бўлим бошланди!

- "Тамбов" футболчилари майдонга қайтишди. "Уфа"ни кутяпмиз.

Биринчи бўлим якунланди.

45+3. "Тамбов"да бурчак зарбаси амалга оширилди. Ундан оширилган тўпга Рибин зарба йўллади. Лекин дарвозабон тўпни ушлаб олди.

2-бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

45. Эххх!! Ўртоқ Бизяк! 100 фоизлик вазиятни ура олмадингиз... Ўруновнинг фаоллигидан кейин тўп олиб қўйилди ва Остон тўпни Фоминга оширди. Данил эса тўпни 100 фоизлик вазиятда турган Бизякка узатди. Бизяк ўз зарбаси билан 7 метрлик дарвоза қолиб, 10 сантиметрлик устунни пойлади.

44. Ўрунов яхши ўйнаяпти. Биринчи бўлимдан кейин у учрашувнинг энг яхшиси бўлиш учун асосий номзод бўлиб турибди.

41. ЗАРБААААААААА!!! Шелиядан яна бир сейв!! Фоминнинг "девятка" томон тепган тўпини посбон қайтаришга эришди.

40. ЗАРБААААААААААААА!!!! Ўрунов икки рақибини алдаб ўтди ва кучли зарба йўллади. Шелия тўпни оёқлари ёрдамида қайтарди!

39. УХХХХХХХ!!!! Ўруновда ажойиб вазият бўлганди! Унинг зарбасини аввалига дарвозабон кейинчалик ҳимоячи қайтарди.

36. ҚИЗИЛЛЛЛЛЛ!!!! Ўзини боса олмаётган Тетрашвили майдондан четлатилди. Меҳмонлар бир киши кам бўлиб қолишди.

34. "Уфа" ҳужумга ўтишга уруниб кўрди. Аммо Кротов ноаниқ пас берди ва ҳужум тўхтади.

30. Урушиб кетишгани учун Кротов ва Тетрашвилига сариқ карточка кўрсатилди.

27. ЗАРБАААААААА!!! Фоминнинг жаримадан йўллаган зарбасини Шелия қайтарди!! Чиройли сейв бўлди.

25. Грациенко ўз жарима майдончаси ёнида Фоминни йиқитди. "Уфа"да яна бир имконият!

23. Ўйинда "Тамбов" устунлик қилишни бошлади.

20. ГОООООООООООЛЛЛЛЛ!! Фомин пенальтидан ҳисобни очди! 1:0!

19. ПЕНАЛЬТИ!!!!! "Уфа"да ҳисобни очиш учун вазият бор. Бош ҳакам хатосини ВАР орқали тўғрилади. Фомин тўп олдида.

18. Йўқ, вазият ВАР орқали кузатилмоқда. Бош ҳакам телевизор олдига кетди.

16. Бош ҳакамга бугун бир неча эътирозлар бор. Ҳозир Йокич рақиблари томонидан яққол йиқитилди, бироқ пенальти берилмади. Кейинчалик "Уфа" гол  урди. Бироқ Кротов бу паллада рақибини итариб юборганди.

13. Ўруновдан ажойиб ҳаракатлар!!! У бир рақибини чиройли тарзда алдаб ўтди ва дарвоза ёнидаги жамоадошига оширди. Кротов боши билан ноаниқ зарба берди. Остон интервьюда кўплаб финтларни ўрганганини ва буни ўйинларда кўрсатишини айтганди. Ҳозирча у буни уддалаяпти.

9. УХХХХХ!!! Ўрунов бир неча рақибидан тўпни олиб чиқиб кетиб, тўпни Бизякка оширди. Бироқ Бизяк дарвоза ёнига тўпни кучлироқ тарзда ошириб юборди.

6. "Тамбов" футболчиси кичик жароҳат олди. Унга шифокорлар тиббий ёрдам кўрсатишди.

4. Жаримадан узатилган тўпна Костяков боши билан ноаниқ зарба йўллади.

2. Бизяк ҳужумга ўтганди. Уни ҳимоячилар тўхтатиб қолишди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишди.

-------

- Шунингдек, "Уфа"да турнир жадвалида юқорига кўтарилиш учун имконият бор. Бугунги ғалаба жамоани 10-ўриндан 7-ўрингача кўтариши мумкин. Мағлубият эса "Уфа" ўз ўрнини "Тамбов"га бўшатиб беришига сабаб бўлади.

- Қайд этиш керак, уфаликлар ўз майдонида ўтган сўнгги 4 ўйинда ғалабага эриша олишмаган.

- Бугун Россия чемпионати 23-тури доирасидаги ўйинлар давом эттирилади. Бугунги кун доирасидаги баҳсларни "Уфа" - "Тамбов" учрашуви очиб беради.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика