Роналдунинг собиқ қиз ўртоғи португалияликни ҳимоя қилди

Aslanov Jasurbek
10 окт 2018, 11:54
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг собиқ қиз ўртоғи Раффаэлла Фико аёлни зўрлашда айбланаётган футболчини ҳимоя қилди.

"Бу ҳақида эшитиб ҳайрон бўлдим. Роналду билан муносабатларимиз 11 ой давом этган. У оддий, ўзини босиб олган йигит. У мен билан ўзини жентльмендек тутган. Уйда у машқ қиларди, фильмлар кўрарди" - дейди Фико.

Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли америкалик Кэтрин Майорга Роналдуни зўрлашда айблаган эди. Маълум бўлишича, португалиялик 2010 йилда қизга жим юриши учун 375 минг доллар тўлаган. Баъзи маълумотларга кўра, энди у футболчидан яна 200 минг доллар олмоқчи.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Mundo Deportivo

Сўнгги янгиликлар

Барча ›