

Унга кўра, ҳозир Европада "Бавария"дан кучлироқ жамоа йўқ.
"Бавария" жуда кучли таркибга эга. Уларда ҳар бир позицияда юқори даражали ўйинчилар бор, шунинг учун улар Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиш учун асосий фаворитлардир. Ҳаммасидан ҳам мудофаа зонасида Киммих-Горецка жуфтлиги мени ҳайратда қолдирди. Улар бир-бирини тушунадилар ва кучли томонларини мукаммал равишда тўлдириб борадилар", — деди Пирес.
Эслатиб ўтамиз, "Бавария" биринчи турда "Барселона"ни сафарда 3:0 ҳисобида мағлуб этди. 2-турда Нагельсманн шогирдлари Киевнинг "Динамо" жамоасига қарши майдонга тушади.



