Расмус Хойлундга Германиядан даъвогар пайдо бўлди

Alisher Ostonov
17 авг 2025
"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Расмус Хойлунд учун икки янги клуб курашга қўшилди.

Футболчининг хизматларига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда. Қайд этилишича, немис клуби Хойлунд атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда. Шунингдек, "Фулхэм" МЮ форвардининг трансфер имкониятларини ўрганмоқда.

Аммо, Daily Mail нашрининг ёзишича, "Фулхэм" расмий таклиф беришдан олдин данияликнинг Лондон ғарбига кўчиб ўтишга тайёрлиги ҳақида кафолат олишни истайди.

Расмус Хойлунд "Манчестер Юнайтед" сафида жами 95 та ўйин ўтказиб, уларда 26 та гол ва 6 та ассист қайд этди.


Alisher OstonovМуаллиф
Манба: Sky Sports