

"Сўғдиёна" нигериялик ҳужумчи Жон Жуниор Игбарума билан бир йиллик шартнома имзолади.
Маълумот ўрнида Жон Жуниор Игбарума 2024 мавсумда "Сандвикен" жамоаси сафида 28 учрашувда майдонга тушиб, 8 та гол урган.
Жон Жуниор Игбарума фаолияти давомида Швециянинг "Сюрианска", "Сандвикен", "Карлстад Юнайтед", "Сириус", "Далькурд" жамоаларида тўп сурган. Унинг охирги жамоаси "Сандвикен" ҳисобланади.
Жон Жуниор Игбарума "Сўғдиёна" сафида келаси мавсумда юқори марраларни забт этишида тилакдошмиз", - деб ёзади "Сўғдиёна" матбуот хизмати.




