UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Сандро Тонали Италияга қайтишни истамоқда  0 19:15"Қўқон-1912" Тоштемиров ва Исоқов билан шартнома муддатини узайтирди  1 18:51Биринчи марта Аморим "Ман Юнайтед" спорт директорини истеъфога чиқарганига тўхталди  0 18:20Лазизбек Мирзаев фаолиятини Испанияда давом эттиради  13 17:35Жавоҳир Қаҳрамонов — "Сўғдиёна" футболчиси!  5 17:18"Краснодар" етакчиларидан бири Россия фуқаролигини олмоқчи   4 16:48Гвардиола "Юве"га имконият бой берилгач: "Биз энг зўримиз, жамоамни яхши кўраман"  3 16:22"Transfermarkt" РПЛдаги нархларни янгилади- Аббос Файзуллаев қанчага қимматлади?   7 15:58"Металлург" хавф остидами?! Бекободда кучли "шамол" эсмоқда  24 15:14"Барселона" собиқ бош мураббийи фаолиятини Хитойда давом эттиради  0 14:41Ямал "Google"да дунёнинг энг машҳур уч спортчисидан бирига айланди  5 14:16Германия Суперкубогига Беккенбауэр номи берилади  0 13:44Муҳаммадали Ғиёсов: "Нефтчи" фаолиятимда янги чақирув бўлди"  4 13:22ПСЖ президенти: "Чемпионлар Лигасидаги охирги иккита ўйин – бу финаллар"  7 12:51Капелло: "Гвардиола – машҳур мураббий, лекин у ўзига керагидан ортиқ ишонади"  10

Расман. Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди Янгиликлар

Расман. Суперлиганинг учта жамоасига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди

«Навбаҳор», «Нефтчи» ва «Сурхон» клубларига ёзги трансфер ойнаси учун санкция қўлланилди.

Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича қўмита қарорлари ижросини ўз вақтида таъминламагани учун мазкур уч клуб 2024 йилнинг ёзги трансфер ойнасида хорижлик футболчини Лига рўйхатидан ўтказа олмайди. Тақиқ қарздорлик бартараф этилган тақдирда ҳам амалда бўлади.

Жорий йилнинг 16 июль санасига қадар Лига бу уч клубнинг янги футболчиларини рўйхатдан ўтказмайди. Мазкур санага қадар ҳам қўмита қарорлари ижроси бажарилмаса, 16 июль санасидан сўнг улар фақатгина 2002 ва ундан кейин туғилган футболчини рўйхатдан ўтказиши учун рухсат берилади. Бунда клублар «Суперлига ва Про лига регламенти»да белгиланган лимитдан чиқиб кетмаслиги таъминланади.

Агар трансфер ойнасининг сўнгги куни бўлган 30 июль санасига қадар ҳам мавжуд қарздорлик бартараф этилмаса, у ҳолда автоматик равишда 2025 йилнинг қишки трансфер ойнасида легионер футболчини рўйхатдан ўтказиш учун тақиқ кучга киради. Шундан сўнг мазкур клублардан 6 очкогача олиб ташлаш масаласи кун тартибига киритилади.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика