UZ

Расман: "Пахтакор" португалиялик футболчи билан шартнома имзолади Янгиликлар

Расман: "Пахтакор" португалиялик футболчи билан шартнома имзолади

Португалиялик ҳужумчи Исмоил Гонсалвеш "Пахтакор" футболчисига айланди.

У билан икки йиллик шартнома имзоланди.

26 ёшли ҳужумчи Португалиянинг "Боавишта" клуби тарбияланувчиси саналади. Фаолияти давомида «Ницца» (Франция), «Сент-Миррен» (Шотландия), «АПОЭЛ» (Кипр), «Вериа» (Греция), «Анортосис» (Кипр), «Ал-Иттифоқ» (Саудия Арабистони) ва «Хартс» (Шотландия) клублари сафида ўйнаган. Ушбу жамоалар сафида у фақат юқори дивизионда иштирок этган. 186 учрашувда 54 гол муаллифига айланган.

2013 йил "Сент-Миррен" билан Шотландия Лига Кубогини қўлга киритган. Ўша йилнинг ўзида АПОЭЛ билан Кипр Суперкубоги соҳибига айланган.


Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун олдин сайтимиз орқали "Пахтакор" ушбу футболчига қизиқаётгани ҳақида хабар қилгандик.

"Пахтакор" "Ницца"да ўйнаган португалиялик ҳужумчига қизиқмоқда

Рейтинг: +145   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг