Расман: Франция Кубоги ҳамда Лига Кубогининг жорий мавсум финаллари қачон ўтказилиши маълум бўлди

Eldor Akmurzayev
21 июн 2020, 20:40
Эртага, 22 июнда ПСЖ футболчилар 2019/20 йилги мавсумни якунлаш ва янгисига тайёргарлик кўришни бошлайди.

Клуб расмий сайтининг хабарига кўра, парижликлар 24 июль куни Франция Кубоги финалида “Сент-Этьен” қарши баҳс олиб боради. 31 июль санасида эса ПСЖ Лига Кубогининг ҳал қилувчи баҳсида “Лион”га қарши тўқнаш келади.

Мазкур беллашувлардан кейин Томас Тухель шогирдларини Чемпионлар Лигасининг Лиссабондаги “саккизлик финали” кутмоқда. Мусобақанинг 1/4 босқич учрашувлари 12-15 августа бўлиб ўтади.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: PSG