

"Андижон" клуби янги мавсум учун таркибни шакллантириш доирасида тажрибали футболчиларидан бири Сардор Азимов билан ҳамкорликни давом эттиради. Бу борада икки томон келишди ва шартнома имзоланди.
Азимов ҳам асли андижонлик бўлиб, 2023 йилдан бери жамоамиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У бунгача 2019 йилда ҳам “Андижон” учун тўп тепган", – дейилади клуб матбуот хизмати хабарида.

Ярим ҳимоячи ўтган йили барча мусобақаларда 35 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол муаллифи бўлди.
Умумий ҳисобда эса фаолияти давомида "Андижон" либосида 85 учрашувда майдонга тушиб, 4 та гол урган ва 5 та ассистни бажарган.



