Қурбон Бердиев Эрон клубида иш бошлади

Alisher
20 июн 2022, 16:53
Яқиндагина Қозоғистоннинг "Қайрат" клубини тарк этган Қурбон Бердиевнинг кейинги иш жойи маълум.

Туркманистонлик мутахассис Эроннинг "Трактор" жамоаси бош мураббийи этиб тайинланди. У шунингдек клубда техник директор сифатида ҳам ишлайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

69 ёшли мураббий қозоқ клубини 6 июнда тарк этган эди. "Қайрат" унинг қўл остида 32та ўйинда 14та ғалаба, 8та дуранг ва 10та мағлубият қайд этди.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: tractor-club.com