“Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар иштирокида учрашув ўтказилди
01 мар 2018 11:43
Янгиликлар
“Қизилқум” – “Локомотив” учрашуви олдидан расмийлар иштирокида учрашув ўтказилди
Турни “Қизилқум” ҳамда “Локомотив” жамоалари ўртасидаги беллашув очиб беради.
Барча жабҳада янгилик ҳамда ўзгаришларга интилаётган ЎзПФЛ бу йилдан эътиборан Суперлига учрашувлари олдидан ҳар икки жамоа расмийлари иштирокида ўйинолди митинглари ҳам ўтказишни йўлга қўйди. Бугун “Қизилқум” ва “Локомотив” жамоаси мураббийлари, администратор ҳамда матбуот котиблари иштирокида митинг ўтказилди. Унда ўйин давомида ва унинг атрофида эътибор қаратилиши лозим бўлган жиҳатлар таништирилди ва муҳокама қилинди.

Митинг якунида жамоалар бугунги ўйинни қандай либосда ўтказишларига ойдинлик киритилди. Унга кўра, “Локомотив” баҳсни қизил-оқ-оқ лисбода ўтказадиган бўлди. Жамоамиз дарвозабони тўлиқ қора рангдаги формада майдонга чиқади. “Қизилқум” эса кўк-кўк-кўк рангдаги формада ўйнайдиган бўлди. Мезбон жамоа дарвозабони кулранг либосда ўйинга чиқади.

Таъкидлаб ўтамиз, “Қизилқум” – “Локомотив” қарама-қаршилиги соат 18: 00да бошланади. Ўйин Спорт телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.


Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар