UZ

Сўнгги янгиликлар

18:08U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 - Ливан U-23. Таркиблар маълум  3 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  0 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  6 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  2 16:17Абдуқодир Ҳусанов сайёранинг энг тезкор 10 нафар футболчиси қаторига кирадими?  2 15:05Тимур Кападзе: "Ўйлайманки, "Навбаҳор"да молиявий муаммолар бўлмайди"   16 14:45"Бунёдкор" хорватиялик легионер билан хайрлашди  1 14:20Забиҳилло Ўринбоев: "Ўтган йилги ички муаммоларни ҳозир айтиш нотўғри. Хатолардан хулоса чиқарамиз"  1 14:02МЮ вақтинчалик мураббий масаласида Сульшер ва Кэррик билан учрашув ўтказади  4 13:35Неймар ва "Сантос" шартномани 2026 йил якунига қадар узайтиришди  0 13:02Бугунги ўйинлар: Ўзбекистон U-23 — Ливан U-23, Ҳусанов “Сити” билан уйда ва бошқалар  3 12:56Месси ижтимоий тармоқлар ҳақида: "Гоҳида кимдандир "отписка" қилишни хоҳлайман, лекин бунинг оқибатларини биламан"  11 12:23U-23 Осиё Кубоги: юришимиз Ливандан бошланади. Рақиб ҳақида нималарни биламиз?   2 12:22"Ювентус"нинг мағлубиятсиз серияси 6 та ўйинга етди – 5 та ғалаба ва бир дуранг  2 11:54Месси Майамидаги ҳаёти ҳақида: "Бу ерда анча хотиржам яшаяпман. Одамлар футболга катта аҳамият беришмайди"  7

Қатар-2022 ташкилий қўмитасида иш бошлаган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев билан суҳбат Янгиликлар

Қатар-2022 ташкилий қўмитасида иш бошлаган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев билан суҳбат

Хабарингиз бор, кейинги Қатар яшил майдонларида футбол бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари бўлиб ўтади.

Унда дунёнинг энг кучли 32та терма жамоаси иштирок этади. Айни пайтда Қатар футбол Ассоциациясида фаолият олиб бораётган ҳамюртимиз Алишер Никимбаев бўлажак Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитасида ишлашдек шарафли имкониятга эга бўлди. Биз мутахассис билан бу борада суҳбатлашишга қарор қилдик.

- Қатар-2022 ташкилий қўмитасига кириш қандай содир бўлди? Жараён қандай кечди?
- ФИФА футбол тарихида илк бор Жаҳон чемпионати ташкилий қўмитаси қўшма корхона томонидан ташкил этилмоқда. Ушбу қўшма корхонанинг 51 фоизи ФИФАга, 49 фоиз мезбон мамлакатга тегишли. Нимага ФИФАга 51 фоиз? Сабаби қарорлар қабул қилишда ФИФАда устунлик бўлиши керак. Шунинг учун Қатар футбол Ассоциациясида ишлайдиган ходимлар автоматик тарзда Қатар-2022 ташкилий қўмитасида ишлайди дегани эмас. Ташкилий қўмитага Россия, Бразилия, Греция мамлакатларидан ходимлар ишга олинди. Қатардан эса тахминан 10 фоиз ишчи бор. Балки Жаҳон чемпионатига яқин қолганида уларнинг сони кўпайиши мумкин.

Ташкилий қўмитада жуда кўп бўлим бор. Олдинги Жаҳон чемпионатларида ташкилий қўмитасида ишлаганимда бунчалик кўп бўлимларни кўрмагандим.

- Мундиалда Сизнинг вазифангиз нималардан иборат бўлади?

- Ўйинларни ўтказиш бўлимига менеджер сифатида ишга кирдим. Тўғрисини айтаман бу ишга кириш учун ярим йил давомида музокара олиб борилди. Сабаби олдинги мундиалларда ишлаган ходимларда ишга киришда устунлик бор эди. Россия ва Бразилиядан нима учун кўп ходимлар келди? Сабаби охирги иккита Жаҳон чемпионати айнан шу мамлакатларда ўтказилганди. Бу давлатдан келган ходимлар фақат Жаҳон чемпионати вақтида ишлайди ва мундиал тугагач ўз юртларига қайтиб кетишади.

Вазифам ўйинларни ўтказиш. Барча 8та стадиондаги кийим алмаштириш хоналари, ҳакамлар хоналари ва бошқаларни тайёрлаш ҳамда бошқариш. Жамоаларнинг стадионга келишидан кетишигача бизнинг елкамизда бўлади.


 


- Жаҳон чемпионатигача ҳам қандайдир вазифалар берилгани аниқ.

- Тўғри, Жаҳон чемпионатигача ходимларни тайёрлаймиз. Ҳар бир стадионда камида 8-9 нафар ходим ишлайди. Яъни тахминан 70 нафар ходимни топиб уларни мундиалга тайёрлашимиз керак.

- Бу Қатар ФА даги фаолиятингизга таъсир қилмайдими?

- Йўқ, Қатар футбол Ассоциациясидан кетмадим. Ҳозирча иккита ташкилотда ишлайман. Очиғини айтаман бу кам сонли ходимларга насиб қилди холос. Чунки Қатар ФАдан кетишга рухсат беришмади, шу боис бу ерда ҳам ишлаяпман. Жаҳон чемпионати йили балки ишим камроқ бўлиши мумкин, лекин унгача ҳали қиладиган ишларим кўп. Октябрь ойида Осиё чемпионати саралаши бўлади. Балки ушбу мусобақа вақтида ҳам ташкилий қўмитасида ишларман.

Қатар-2022 ташкилий қўмитаси билан шартномам 2022 йил 31 декабрга қадар. 2023 йил 1 январдан Қатар ФАда ишлашда давом этаман.

- Олдинги Жаҳон чемпионатларда ҳам иштирок этгансиз. Уларда айнан ким сифатида иштирок этгансиз?

- 2006 йил Германияда, 2010 йил ЖАРда бўлган мундиалларда журналист сифатида ишлаганман. 2003 йил БААда ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида ҳам журналист бўлиб борганман. 2009 йил Мисрда ўтган U-20 Жаҳон чемпионатида жамоа менежери сифатида ишлаганман. 2013 йил БААда ўтган U-17 Жаҳон чемпионатида ташкилий қўмитасида мусобақалар ва медиа менежери сифатида ишлаганман. 2019 ва 2020 йил Қатарда ўтган клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатларида ишлаганман.



Нарзулла суҳбатлашди

Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика