"Қалдирғочлар"нинг меҳмондаги парвози давом этадими?

Iskandarov Abdulaziz
13 авг 2025
"Бунёдкор" олдида яна бир жиддий синов.

Илёс Зейтуллаев жамоаси бугун Термизда "Сурхон" билан куч синашади. "Бунёдкор" жорий мавсумда меҳмонда мағлубият нималигини билмаяпти. "Қалдирғочлар" сафардаги 8 та баҳснинг 5 тасида ғалаба, 3 тасида дуранг қайд этди. Жамоа охирги маротаба 2024 йилнинг 3 ноябрь куни Суперлига 23-турида Фарғонада "Нефтчи"га енгилган эди.

Тошкент клуби айни пайтда чемпионат турнир жадвалида 31 очко жамғарган ҳолда олтинчи ўринда бормоқда. "Сурхон" билан тўқнашув 20:00да бошланади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia