UZ

Сўнгги янгиликлар

23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  0 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  6 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  12 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  26 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0 18:19Нойер жароҳат олди  7 17:50Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси "Арал" жамоаси аъзолари билан учрашди  11 17:25Гвардиола: "Жуда қийин бўлди, "Кристал Пэлас" жуда кучли"  3 17:08TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 16:39ФИФА платформасига интеграция: ПФЛ клубларга қатъий талаб қўйди  1

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна" Янгиликлар

Превью. "Андижон" - "Сўғдиёна"

Олий лигада қолиш учун курашётган "Андижон" ва "Сўғдиёна" клублари ўзаро куч синашишади.

«Андижон» (Андижон) – «Сўғдиёна» (Жиззах)
25 октябрь 2015. Андижон. "Соғлом Авлод" стадиони. 16:00
Ҳакамлар: О. Талибжонов (Тошкент), Р. Нўъмонов (Тошкент), А. Калинин (Қарши), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).

“Андижон” ва “Сўғдиёна” олий лигада жами 35 бора тўқнаш келган. Натижалар мутлақо тенгликни кўрсатмоқда.

“Андижон” 14та ўйинда ғалаба қозонган. “Сўғдиёна” ҳисобида 14та ғалаба бор. Етти ўйин дуранг билан якунланган. “Андижон” ҳам, “Сўғдиёна” ҳам 52та гол урган. Икки жамоа ўзаро учрашувларда 49тадан очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйишган. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ғалабалар қуйидагича:  “Андижон” - “Сўғдиёна” 4:1,  “Сўғдиёна ” - “Андижон ” 5:0.

Биринчи даврада “Сўғдиёна” ўз майдонида “бургутлар”га ютқазиб қўйган. Асқар Жадигеров ва Лочин Солиев томонидан урилган голларга “Сўғдиёна” вакили Музаффар Музаффаров жавоб берган – 1:2.

Андижонда ўтган сўнгги беш учрашув:
06.06.2014 «Андижон» - «Сўғдиёна» 1:2
12.03.2011 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:1
18.04.2009 «Андижон» - «Сўғдиёна» 4:3
03.05.2008 «Андижон» - «Сўғдиёна» 0:0
25.09.2006 «Андижон» - «Сўғдиёна» 2:0

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Андижон” ўз майдонида 9 бор ғалаба қозонган. Уч марта жамоалар дуранг қайд этишган. Жиззах клуби сафарда “Андижон”ни 3 марта таслим қилган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика