Водий клуби "Нефтчи" легионерига кўз тикди

Iskandarov Abdulaziz
15 дек 2025
Қишки трансфер ойнасида барча жамоалар таркибларини кучайтиришга астойдил бел боғлаган.

"Андижон" жамоаси "Нефтчи"нинг черногориялик легионери Владимир Йововичга қизиқиш билдирмоқда. Агарда томонлар келишувга эришса, футболчи янги мавсумни "бургутлар" сафида бошлайди.

Йовович ўтган мавсум Суперлигада 19 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол, 2 та ассист қайд этди. Унинг "Нефтчи" билан шартномаси 2026 йил 31 декабрь куни якунига етади.


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia