Почеттино "Лейпциг"га қарши 3:2 ҳақида: "ПСЖ характер кўрсатди"

Alisher
20 окт 2021, 18:50
ПСЖ бош мураббийи Маурисио Почеттино "Лейпциг" (3:2)га қарши Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 3-тур доирасидаги ўйин ҳақида гапирди.

"Оғир ўйин бўлди, аммо 3 очко олганимиздан бахтлимиз.

Биз учун ғалаба қозониш ва гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олиш муҳим. Кучли рақибни ютиш қийин бўлди, аммо биз ғалабага лойиқ бўлдик.

Бу мавсумда доим бўлганидек 1:2 ҳисобида ютқаза туриб, харакатер кўрсатдик. Биз кучайишимиз керак бўлган нарсалар борлигиини биламиз ва вақти билан буни қиламиз.

Аммо, ўйинчиларни мақташ керак деб ўйлайман, сабаби улар жуда яхши ўйнашди", - дейди Почеттино.

Ўхшаш янгиликлар


AlisherМуаллиф
Манба: uefa.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›