Почеттино АПЛга қайтишга қарши эмас

Aziz Tukhtamuradov
14 ноя 2021, 07:29
Маурисио Почеттино ПСЖдан кетганидан сўнг яна Англияда ишлаши мумкин.

The Telegraph нашри хабарига кўра, мураббий АПЛга қайтиш вариантларини кўриб чиқишга тайёр. Аргентиналик мураббийнинг клуб билан шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган. 

Агар Оле-Гуннар Сульшер "Манчестер Юнайтед"дан кетадиган бўлса, Почеттино варианти унинг ўрнига кўриб чиқилиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, Почеттино 2014-2019 йиллар давомида "Тоттенхэм"ни бошқарган. 

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: The Telegraph

Сўнгги янгиликлар

Барча ›